«Икки йил». 2020 йил октябрь ойида ҳокимият алмашишининг хроникаси

234
Садир Жапаров 2020 йил ноябрь ойида Бош вазир ва Президент в.б лавозимларида ишлаган вақтида матбуот анжумани ўтказмоқда. Сурат: Президент матбуот хизмати.

Бундан роппа-роса икки йил аввал, 2020 йил октябрь ойида Қирғизистон икки ҳафта давомида сиёсий инқирозни бошидан кечирди. Парламент сайловлари натижаларидан норози бўлган фуқаролар ва ёш сиёсатчилар бошлаган митинг ҳокимият алмашиши билан якунланди – унга амалдаги президент Садир Жапаров тўғридан-тўғри қамоқдан қўшилди.

Бу қандай бўлганини кўриб чиқамиз.

2020 йил октябрь воқеаларига ҳамон қандайдир бир расмий мақом берилмаган. Бу борада турлича фикрлар бор: кимдир буни давлат тўнтариши деса, бошқалар — сиёсий инқироз демоқда, чунки мамлакатда расмий ҳокимият алмашганига қарамай, сиёсий элита сақланиб қолган.

Бу воқеаларнинг илдизлари чуқурда ётибди. Октябргача 2020 йилни қарашнинг ўзи кифоя – унда ковид пандемияси авж олиб, у Сооронбай Жээнбеков бошчилигидаги мамлакат ҳукумати бунга тайёр бўлмаган эди.

Мамлакат фуқаролари ўз йўлини танлашга ва ҳаётга зомин бўлган касалликдан ўзларини ҳимоя қилишга мажбур бўлган. Шу боис қирғизистонликлар ижтимоий тармоқларда президентга импичмент эълон қилиш учун имзо тўплай бошлаган бўлса ажаб эмас.

Жээнбековнинг 2019 йилда «Клооп», «Азаттык» ва OCCRP қирғиз божхонадаги коррупцияга оид чиқарган бир неча текширувларига муносабати унинг ишонч очкосини оширмади. Материалларнинг асосий фигураси, суриштирувларга кўра, Қирғизистондан 700 миллион доллар олиб чиқиб кетилишига алоқадор бўлган божхона раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов бўлган.

Мамлакат фуқаролари бир неча бор Матраимовга қарши митинга чиқишган. Бироқ, ҳокимият коррупционерга бошпана берди. Текширувлар эълон қилинганига қарамай, Жээнбеков журналистлардан собиқ амалдорнинг коррупцияга алоқадорлигини исботловчи «фактлар»ни сўрашни тўхтатмади.

2020 йили парламент сайловининг вақти келганда Жээнбековларнинг кланы билан боғлиқ «Биримдик» ва Матраимовларнинг «Мекеним Қирғизистон» партияси асосий ўйинчи бўлиб чиққан. Бу ҳам жамиятда норозиликларнинг авж олишига туртки бўлган. Бу сайлов Бишкекда тартибсизликлар ва ундан кейин ҳокимият алмашишининг асоси бўлган

2020 ЙИЛНИНГ ОКТЯБРИДА ҲОКИМИЯТ ҚАНДАЙ АЛМАШГАН?

Шундан сўнг нима бўлди?

  • Жапаровнинг рақиблари бош вазир бўлишини кутган Омурбек Бабанов ниҳоят янги ҳукуматни қўллаб-қувватлади, президентлик сайловларида иштирок этишдан бош тортди. Кейинроқ у МХДҚ Қумтўр кони билан боғлиқ иш бўйича қўлга олган, кейин эса Бабанов тергов ҳибсхонасидан тўғридан-тўғри хорижга «даволаниш» учун кетган.
  • Тилек Токтогазиев ва Элвира Сурабалдиева янги бош вазир ҳукуматининг таркибига қўшилиб, бироқ узоқ қолмаган.
  • Ҳокимият учун кураш шу билан тўхтаб қолмаган. Орадан бир неча ой ўтиб Садир Жапаров 80% овоз билан президентлик сайловида ғалаба қозонди, бу орада Конституцияни ҳам ўзгартирган. Қирғизистон яна президентлик давлатига айланди, умуман олганда, ҳокимият асосан бир киши қўлига ўтди.
  • Аввалги тузумларда бўлгани каби, Жапаров даврида ҳам журналист билан фаолларга нисбатан босим ўзгармаган. Қолаверса, Қирғизистон шаффофликдан қайта бошлаган. Давлат харидларини мониторинг қилиш қийинлашмоқда, президент девонида бунга қўшимча мансабдор шахсларнинг декларациясини яширишни таклиф қилди.
  • Жапаровнинг дўсти – Камчибек Ташиев —«қустириш» орқали коррупцияга қарши курашиб, шу кунгача МХДҚ бошчилигида қолмоқда. «Қустириш» деганимиз коррупционерлар қамоққа тушмасдан давлатга етказган зарарининг бир қисмини тўлаб қутулиб қолишмоқда дегани.
2022 йил 2 сентябрда Жапаров Ташиевга Қирғизистон Республикаси Қаҳрамони унвонини берди. Сурат: Президент матбуот хизмати.

Президентнинг яна бир яқин дўсти – Талант Мамитов —2020 йилда парламент спикери этиб тайинланган эди. 2022 йил 5 октябрида истеъфога чиқди.