Бешинчи Жаҳон кўчманчилар ўйинлари Қозоғистонда бўлиб ўтади

279

Туркияда тўртинчи Жаҳон кўчманчилар ўйинлари якунланди. Унинг ёпилиш маросимида навбатдаги ўйинлар Қозоғистонда ўтказилиши маълум қилинди.

Бу сафарги ўйинлар Туркиянинг Изник шаҳрида 29 сентябрдан 2 октябргача бўлиб ўтди. Унга 102 мамлакатдан уч мингдан ортиқ спортчи ташриф буюрди. Мусобақада Қирғизистондан 148 нафар спортчи иштирок этди.

Жаҳон кўчманчилар ўйинлари – бу Қирғизистоннинг йирик лойиҳасидир. 2014-2018-йилларда ҳар йили Қирғизистонда ўтказилган. Кейинчалик эстафета Туркияга топширилди. 2020 ва 2021 йиллардаги Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари COVID-19  пандемияси сабабли вақтинча қолдирилган.

Кўчманчилар ўйинларида спортнинг этник турлари бўйича халқаро спорт мусобақалари ўтказилади. Мусобақа асосини Марказий Осиёнинг қадимги кўчманчи халқларининг ўйинлари ташкил этади.

2021-йил декабр ойида Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари Қирғизистон номидан ЮНEСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган.