Туркиядаги кўчманчилар ўйинлари. Қирғизистонликлар турк курашида учта медални қўлга киритди

261

Қирғизистонлик спортчилар IV  Жаҳон кўчманчилар ўйинларида турк кураши бўйича учта медални қўлга киритди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси хабар берди.

Маълумотга кўра, Ирлан Казибек ўғли (70 кг) ва Бактияр Кадирбек ўғли (75 кг) кумуш медални қўлга киритди.

Турнирнинг бронза медали соҳиби Шатман Эсенбек ўғли (80 кг) бўлди.

Аввалроқ мас-рестлинг спортчилари Қирғизистонга учта олтин, битта кумуш ва иккита бронза медални олиб келганди. Олтинни ҳам камончилар жамоаси қўлга киритди.

9-сентабрдан 2-октябрга қадар Туркияда «Бирлик ва анъаналарни сақлаган ҳолда, келажакка қараймиз!» шиори остида IV Жаҳон кўчманчилар ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ўйинларда 102 давлатдан уч мингдан ортиқ спортчи иштирок этмоқда. Мусобақада Қирғизистон шарафини 148 нафар спортчи ҳимоя қилади.