Ўш: 22 ёшдаги қизни ўлдириб, ҳовлисига кўмиб қўйган шахс умрбод озодликдан ажратилди

274
Сурат: Айжамал Туголбай қизи/Kloop

Ўш вилоят суди 22 ёшдаги Медияна Талантбековани ўлдириб, ховлисига кўмиб қўйган 24 ёшдаги Абдулбасит Назаралиевни умрбод озодликдан ажратди. Суд йиғини 30-сентябрда ўтди.

Марҳумнинг отаси Талантбек Эргешов суднинг қароридан рози бўлганини айтди. У бундай воқеалар қайталанмаслиги учун жиноятчиларни оғир жазога тортиш керак эканини таъкидлади.

Талаба қизнинг ўлими

Медиянанинг ўлими ҳақида жорий йилнинг февраль ойида маълум бўлган. Отаси ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилиб, қизи 30-январдан бери бедарак бўлаётганини айтган.

Милиция жиноятда гумондор қатори унинг гаплашиб юрган 24 ёшдаги йигитни қўлга олган. 8-февралда Қорасув туманининг Ишкаван қишлоғидаги гумонланувчининг яшаган уйи тинтувга олиниб, 35-40 см чуқурликда қазилган чуқурдан қизнинг жасади топилган.

Тергов давомида айбланувчи марҳум билан яқин алоқада бўлиб, 2021-йилнинг декабрь ойида «бир сафар жинсиё алоқага борганини» айтиб, шунингдек айбини тўлиғи билан тан олган.

Суд-тиббий экспертизанинг хулосасида, жабрланувчи кўкрагидан 9 карра, киндик томонидан 1 марта яроҳат олган. Бўйни эса тўлиғи билан жабрланган. Шунингдек, жабрланувчининг 6-7 ҳафталик ҳомиладор бўлгани аниқланган.

Шу сабаб «Ҳомиладор аёлни шафқатсизлик билан ўлдириш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалган.

Июль ойида эса Қорасув туман суди гумонланувчининг уй мулкини конфискациялаш билан 15 йилга озодликдан маҳрум қилган. Бунга марҳумнинг яқинлари норози бўлиб, апелляция шикоятини беришган.

Муаллифи: Бакай Алмаз