Олий суд криминал авторитет Досоновга чиққан ҳукмни бекор қилиб, ишни қайта кўришга жўнатди

309

Олий суд «Женго» лақаби билан танилган криминал авторитет Кадир Досоновга нисбатан икки инстанция чиқарган ҳукмни бекор қилди. Бу ҳақда 30-сентябрда суднинг матбуот хизматидан билдиришди.

Уларнинг маълумотига кўра, Досоновга нисбатан қарор прокурорнинг кўрсатмаси билан 21-сентябрда чиққан.

«Иш янги таркиб билан биринчи инстанцияга қайтадан кўришга жўнатилди», — деб билдиришди Олий суддан.

Суддан гап «Жиноий йўл билан олинган маблағларни легаллаштириш» моддаси билан қўзғалган иш ҳақида бўлаётганини билдиришди. Бунга қадар «Женго» мазкур ишда жиноятнинг таркиби йўқ бўлганидан оқланган.

2022-йилнинг июнь ойида Ўш вилоятининг Қорасув туман суди Досоновни ерни ўзбилармонлик билан босиб олиш иши бўйича оқлаган. Унда иш жиноятнинг муддати эскириб кетганидан қисқаририлган.

Досонов жиноий гуруҳларнинг биринчи лидери қатори маълум. Аввао у бир неча марта қўлга олинган, аммо суд Досоновни оқлаб, эркинликка чиқариб юборган.

2021-йилнинг февралида Досонов ўз ихтиёри билан МХДҚнинг қўлига тушиб бериб, қамоққа олинган. Декабрь ойида суд унинг эҳтиёт чорасини уй қамоғига алмаштирган. Аммо кейин суд «“Женго”нинг жиноятларининг оғирлигини ва жиноий оламдаги ўрнини ҳисобга олиб» МХДҚнинг ТИЗОсида қолдириш қарорини чиқарган.