Бишкек шаҳар суди Бишкекнинг Свердлов туман ҳокимининг ўринбосари Руслан Бекназаровни 12-октябргача ТИЗО-1да қамоқда қолдирди. У экстремистик материалларни тарқатишда гумонланиб, қўлга олинган.
Муассасанинг маълумотига кўра, шаҳар суди Бекназаровни қамоққа олиш бўйича Биринчи май туман судининг қарорини ўзгартиришсиз қолдирди.
Қирғизистоннинг Малайзиядаги собиқ элчисининг ўғлини милиция 14-сентябрда қўлга олиб, вақтинча сақлаш жойига киргизган.
Милициядан Фейсбукка мониторинг ўтказиш вақтида Қирғизистонда тақиқланган «Хизбут-Тахрир-аль-Ислами» террористик ташкилотининг мафкурасини тарғибот қилган материалларни тарқатган аккаунт аниқланганини маълум қилишган.
Бу бўйича «Экстремистик материалларни тайёрлаш, тарқатиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган. Унга қадар милиция бу иш бўйича Бекназаровни сўроққа олган эди.
Унинг отаси Азимбек Бекназаров эса боласини қамагани бу ҳукуматнинг «пастлиги» деб атаган.
«Менинг боламни қамаб, мен тиз чўктирмоқчи бўлаяпсизлар. Адашяпсизлар. Мени тиз чўктираман деан қанча президентларни кўрганман. Ўшалардан бири — сизларсизлар. Сизлар мени, қирғиз элинигина эмас, сиртдан қўллаб турган бакиевчиларни ҳам 1,5 йилдан бери алдаб келмоқдасизлар. Ваъдангларни бажармадинглар», — деб айтиб, давлат етакчиларининг истеъфосини талаб қилган.
Бекназаров ҳукуматга танқид айтгандан кейин хизматдан олинган
Азимбек Бекназаров 2000-2005-йиллари Жогорку Кенешга депутат, 2005-йили бош прокурор бўлган. У 2010-йили Муваққат ҳукуматда бош вазир ўринбосари хизматини бажарган. Шунингдек 2005-йилдаги «Қизғалдоқ» ва 2010-йилдаги «Апрель» революциясига сиёсий лидер ҳамда фаол аъзо қатори қатнашган.
2020-йили Қирғизистоннинг Малайзиядаги элчиси бўлиб тайинланган.
Беканазаров эса элчилик хизматидан олингани жорий йилнинг 5-августида маълум бўлган.
Президентнинг фармонида сиёсатчи «олдига қўйилган ташқи сиёсий вазифаларни, жумладан Қирғизистон билан Малайзиянинг ўртасидаги сиёсиё диалогни мустаҳкамлашни бажара олмагани» маълум қилинган.
Бекназаров ўзи «Қумтўр» масаласи бўйича танқид қилгандан кейин хизматдан олинганини билдирган.