Миллий онкология ва гематология маркази биноси қурилишида коррупцион схема яратишда гумонланиб Давлат қурилиш қўмитасининг тўрт нафар мансабдор шахси ҳибсга олинди. Бу ҳақда МХДҚ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, ходимлар бино қуриш ва капитал таъмирлаш бўйича танлов ташкил этмасдан, шўба пудратчи корхона билан 340 миллион сомлик шартнома тузгани маълум бўлди.
Шунингдек, бажарилган ишларни аниқлаб, қабул қилмай туриб, ҳужжатда тугалланмаган иш учун тўловни кўрсатишган.
Қурилиш экспертизаси натижасида давлатга 13,5 миллион сом моддий зарар етказилгани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан «Коррупция» моддаси билан иш қўзғатилиб, 27-сентябрь куни давлат қурилишнинг собиқ директор ўринбосари, бош ҳисобчиси ва техник назорат муҳандиси жиноятда гумонланувчи сифатида ҳибсга олинди.
29-сентябрь куни эса Биринчи Май туман суди Давлат қурилишнинг собиқ директорини қаттиқ оғир касаллик туфайли уй қамоғига олди. Қолган ходимлар бир ойга ҳибсга олинган.
Бундан ташқари, пудратчи билан директор ўринбосари давлатга келтирилган 13,5 миллион сом зарар ўрнини тўлдириб бергани айтилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Коррупция даражасини ўрганувчи Transparency International халқаро ташкилот маълумотларига кўра, Қирғизистон 2021 йилда коррупция даражаси бўйича 27 балл тўплаб, 144-ўринни эгаллаган. Бу кўрсаткич 2020 йилдагидан 20 даражага паст — ўтган йили Қирғизистон 31 балл билан 124-ўринда эди.