Қирғизистоннинг Малайзиядаги собиқ элчиси Азимбек Бекназаров «Қумтор» бўйича жамоатчилик комиссияси тузилганини маълум қилди. Бу ҳақдаги мурожаат «Клооп» таҳририятига келиб тушди.
Бекназаровнинг сўзларига кўра, президент Садир Жапаров, раис Талант Мамитов ва вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаровга мактуб йўллаган.
«Бунга 2022-йил 8-сентябрда Президентимиз ҳам аралашиб: “Истасангиз, жамоат комиссияси тузинглар...”- дея ўз фикрини очиқчасига билдирди. Қирғизистондаги кон бойликларидаги вазиятга, айниқса қирғиз коррупциясининг отаси деб аталган «Қумтўр» олтин конида қазиб олинаётган олтин ва бошқа нодир металлар тақдири, аянчли экологик вазиятга бефарқ бўлмаган “ коррупцион схемалар” деб кўп йиллар давомида фуқаролар сифатида ихтиёрий равишда қуйидаги фуқаролар ўз ихтиёримиз билан жамоат бошланғичдаги махсус комиссияга аъзо бўлганимизни расман маълум қиламиз», — дейилади мактубда.
Сиёсатчи комиссиянинг мақсади— «Қумтўр» олтин кони атрофидаги «мунозарали» масалаларни кенг қамровли, мустақил текширув ўтказиш ва жамоатчиликка маълумот етказишдир.
Маълумотда жамоатчилик комиссиясига Бекназаров раҳбарлик қилиши, унинг таркибига қуйидаги шахслар киритилади:
- Кубаничбек Исабеков – Жогорку Кенешнинг собиқ вице-спикери;
- Дирилдаев Рамазан –жамоат-сиёсий арбоб;
- Гани Абдирасулов – иқтисодчи;
- Данияр Эркинбаев – юрист;
- Айданбек Акматов – журналист;
- Айбек Бузурманкулов –Талас вилоятининг собиқ губернатори.
Бекназаровнинг ишдан олиниши
Қирғизистоннинг Малайзиядаги собиқ элчиси Азимбек Бекназаров 7-сентябрь куни журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этиб, «Қумтўр» масаласи туфайли ишдан бўшатилганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, у ишдан бўшатилганини 4 август куни ОАВдан билган, ТИВ унга бу ҳақдаги буйруқни фақат 8 август куни берган.
Бекназаров Қирғизистоннинг Малайзиядаги элчиси лавозимидан озод этилгани 5 август куни маълум бўлди. Президент фармонида сиёсатчи «ташқи сиёсий вазифаларни, жумладан Қирғизистон ва Малайзия ўртасидаги сиёсий мулоқотни кучайтира олмагани» айтилган. Ишдан бўшатиш тўғрисидаги қарор Бекназаровнинг Қумтўр кони билан боғлиқ янги шартномани танқид қилиши контекстида қабул қилинган.
Бекназаров Қирғизистон Канаданинг «Центерра Голд» компаниясини коррупцион схемалар туфайли айблай олмагани, экологик даъвони рад этганини «ютқазиш» деб баҳолади.
Азимбек Бекназаров 2000-2005 йилларда Жогорку Кенеш депутати, 2005 йилда эса бош прокурор бўлган. У 2010-йилда Муваққат ҳукуматда Бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаган. Шунингдек 2005-йилдаги «Лола» ва 2010-йилги «Апрель» инқилобларида ҳам сиёсий етакчи ва фаол аъзо сифатида иштирок этган.
2020 йилда Қирғизистоннинг Малайзиядаги элчиси этиб тайинланган.