Жогорку Кенешнинг 28-сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишида «Қумтўр»даги олтин савдоси, умумий ишлаб чиқариш ва конни Қирғизистон мулкига ўтганидан буён фаолиятни текшириш бўйича муваққат депутатлик комиссияси тузилди. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар берди.
Амалда, «Қумтўр»ни бошқарув 2021-йил 17-майдан бошлаб Қирғизистон қўлига ўтган, ундан конга сиртдан бошқариш киритилган эди.
Депутат комиссияси таркибига Марлен Маматалиев, Балбак Тулобаев, Адахан Мадумаров, Исхақ Масалиев, Жанарбек Акаев, Нилуфар Алимжанова, Нодира Нарматова, Нурланбек Шакиев, Марат Мураталиев, Улугбек Ормонов, Шайлобек Атазов, Арсланбек Малиев ва Максат Сарбагишев кирди.
Аввалроқ «Қумтўр»даги молиявий қонунбузарликлар аниқланиб, қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган 19,2 тонна олтин «номаълум давлат»га сотилгани билан боғлиқ шов-шувлар фонида депутатлар билан мухолифат ҳокимиятдан ҳисобот талаб қилган эди. Бу талабларга президент Садир Жапаров жавоб қайтариб, масала бўйича комиссия тузиш, унга мухолифат вакилларини киритишни таклиф қилди. Бирлашган Демократик Ҳаракат (БДҲ) комиссияга раҳбарлик қилишга тайёрлигини билдириб, «ҳукуматдан аниқ қадамлар» кутаётганини қайд этди.
Депутатлик комиссияси тузилганидан кейин унга мухолифат билан жамоатчилик вакиллари ҳам қўшиладими ёки йўқми, ҳозирча маълум эмас. Президент аввалроқ тилла ўғирлашга яқин бўлганларни аралашгани билинса уларни яқини ёки дўсти бўлишидан қатъи назар, қамоққа олишга ваъда берган эди.