Болот Темиров гиёҳванд моддалар ва чегарани ноқонуний кесиб ўтишда оқланди, аммо ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбдор деб топилган

170

Бишкекнинг Свердловск туман суди 28-сентябда суриштирувчи журналист Болот Темиров иши бўйича ҳукм чиқарди. Судья Темировни гиёҳвандлик воситаларини сотиш мақсадини кўзламаган ҳолда тайёрлаш ва сақлаш (283-модда 1-қисм), чегарани ноқонуний кесиб ўтиш (378-модда 1-қисм) эпизодлари бўйича оқлади, лекин уни ҳужжатларни қалбакилаштиришда (379-модда 2-қисми) айбдор деб топди.

Болот Темиров ҳукм эълон қилингандан кейин суд биноси ёнида. Сурат: Аизирек Иманалиева / Клооп.

Судья Ақилбек Акимовнинг таъкидлашича, «гиёҳванд моддалар бўйича тергов Темировнинг айбини исботловчи ишончли асосларсиз сунъий равишда айблов қўйган».

«Болот Темиров “гиёҳванд моддаларини, психотроп моддаларни ва уларнинг муқобилларини ноқонуний тайёрлаш" ва "Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш" моддалари бўйича оқланди. Суд мазкур моддалар бўйича журналистга қўйилган айблага ишончли далиллар йўқ деб аниқлади ҳамда Темиро Қирғизистон паспортини қонуний олган деб топди», — деди Акимов.

Темиров яна бир "Ҳужжатларни сохталаштириш" эпизодлари бўйича айбдор деб топилиб, аммо жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетгани боис унга жазоси чораси қўлланилмади.

«Судья бундай қарорни ишда [сохта анкета борлиги] билан асослайди. Адлия вазирлиги ушбу анкетани сохта деб тан олди. Экспертлар [ўз хулосаларида] мен унга имзо қўйган бўлишим эҳтимоллигини таъкидладилар. Шундан келиб чиқиб, суд мени айбдор деб топди. Аммо биз бу ҳақда шикоят қиламиз, чунки бу унчалик кучли далил эмас», деди Темировнинг ўзи суд мажлисидан кейин.

Унинг қўшимча қилишича, суддан бундай қарор чиқишини кутмаган, лекин умуман олганда, бундан мамнун.

Журналистнинг айтишича, «кураш ҳали олдинда» ва улар ўзига гиёҳванд модда солиб қўйган ва унинг ишида бошқача тарзда иштирок этган Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва милиция ходимлари жазо олиши учун уринади.

«Биз аллақачон барча аризаларни топширганмиз. Ҳарбий прокуратура аризамизни қабул қилишдан бош тортди. Биз ушбу қарор юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилдик […] [Тез орада] Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимларининг ишни моҳияти бўйича кўриб чиқиш бошланиши керак. Милиция ходимларига келсак, улар барча имкониятларни тугатди ва шаҳар суди иш қўзғатишдан бош тортди, аммо биз халқаро судга мурожаат қиламиз», - деди Темиров.

Суд қарорига кўра, Болот Темиров ҳукм қонуний кучга киргунга қадар уй қамоғида бўлади. Томонлар 30 кун ичида ҳукм устидан шикоят қилишлари мумкин.

Болот Темировга нисбатан жиноий ишлар

20 январ куни Temirov Live давлат корхонаси орқали мазут сотиб 30 миллион сомдан ортиқ фойда кўрган МХДҚ раиси Камчибек Ташиевнинг яқинлари устидан тергов бошланганини маълум қилган.

Икки кундан кейин, 22 январь куни милиция Temirov Live асосчиси Болот Темиров ва унинг ҳамкасби, тўкма оқин Болот Назаровни ҳибсга олди. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда Темиров ва унинг жамоасига туҳмат қилувчи видеолар тарқала бошлади. Кейинроқ Темировга нисбатан яна учта жиноий иш қўзғатилган.

Темиров бу жиноий ишларни бир гуруҳ журналистлар МХДҚ раиси Камчибек Ташиев оиласининг «ишлари»ни ошкор қилгани учун тазйиқ қатори баҳолаган. Адвокатлар журналистга қарши жиноий иш қўзғатилишини «бутунлай абсурд» деб атади.

Аввалроқ Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик ташкилоти (IPHR), Норвегия Хельсинки қўмитаси (NHC), Инсон ҳуқуқлари бўйича Хельсинки жамғармаси (HFHR) ва Фуқаролик ҳуқуқлари ҳимоячилари (CRD) расмийларни суриштирувчи журналист Болот Темировга қўйилган айбловларни олиб ташлашга чақирган эди.

Ташкилот аъзолари Темировга нисбатан қўзғатилган жиноий ишлар «сиёсий хусусиятга эга» ва «ҳокимиятнинг юқори бўғинларидаги коррупцияни тергов қилиш учун қасос олиши аниқ» деб билдиришган.