Балоғатга етмаган қизни никоҳлаб олиб яшаётган милиция ходимига жиноят иши қўзғалди

269

Жалолобод вилоятида никоҳ ёши ҳақидаги қонунни бузган милиция ходими билан имомга жиноят иши қўзғалди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдирди.

Назорат органининг маълумотига кўра, Сузоқ туман прокуратураси балоғатга етмаган қизнинг ҳуқуқи сақланишини текшириб, 2021-йилнинг 20-декабрида 27 ёшдаги Сузоқ туман ИИБнинг ходими Бозорқўрғон туманининг 16 ёшдаги турғуни билан никоҳ қурганини аниқлаган. Никоҳ расмий турда Аҳолини ва фуқаролик ҳолатнинг актларини қайд этиш департаментида рўйхатга олинмаган.

«Диний маросимларни Акман қишлоқ кенгашининг имоми амалга оширган. “Диний маросимларни ўтказишда никоҳ ёши ҳақидаги қонунларни бузиш” ҳақидаги модда билан жиноят иши қўзғалди. Терговнинг хулосасида милиция ходимига, балоғатга етмаган қизнинг онасига ва имомга айб тинглатилди. Милиционер эгаллаган хизматидан бўшатилди», — деб билдиришди Бош прокуратурадан.

Муассасанинг маълумотига кўра, жиноят иши Сузоқ туман судига жўнатилган — жиноят иши кўрик арафасида турибди. Қирғизистоннинг Оила кодексига кўра, никоҳга 18 ёшга тўлгандан кейингина туриши мумкин.

2022-йилнинг июлида БМТ Марказий ва Жанубий Осиёда бола ёшида турмуш қурганларнинг фоизи ўта юқори эканини маълум қилган.

«20дан 24 ёшгача бўлган аёлларнинг 16%и 15 ёшида, 20-24 ёшгача аёлларнинг эса 43%и 18 ёшида турмушга чиққан», — деб билдиришган БМТДан.

Ташкилотдан эрта турмушга чиқиш қулчиликнинг синоними эканини таъкидлашди.

«Бир нафар ҳам қиз турмушга чиқишга мажбурланмаслиги керак. Қийнаб эрга берилган қизлар билим олиш, соғлиғини мустаҳкамлаш ҳуқуқларидан ажраб, жисмоний ва руҳий жиҳатдан зўравонликка учраб, жинсий қулга айланишади», — деб таъкидлашган БМТдан.

Қирғизистонда балоғатга етмаган қизларни мажбурлаб никоҳга олиш мақсадида ўғирлаб кетган ҳолатлар кам эмас. Қизлар зўрлик-зўравонликнинг бошқа турларига ҳам, айниқса жинсий зўравонликк кўп дучор бўлади.