Сурабалдиева: Жайил туманида яшовчи қизларини зўрлаган, тергов адолатли бўлмаяпти

273

Жайил туманида яшовчи фуқаро собиқ турмуш ўртоғи қизларига тажовуз  қилганини маълум қилди. Аёлнинг мурожаатини ялпи мажлисда депутат Элвира Сурабалдиева айтиб чиқди.

Депутатнинг ўзи қизларнинг отасининг ҳаракатини «зўрлаш» деб баҳолаган. У қизларнинг онаси 2017-йилдан бери собиқ турмуш ўртоғига нисбатан адолатли жазо берилишини сўраб келаётганини қўшимча қилди.

Қизларнинг онаси депутат ва президентга йўллаган мактубида фарзандлари саккиз марта суд-психиатрия экспертизасидан ўтганини айтган.

«Қизларни бир неча бор сўроқ қилишган. Энди бу психологик жиҳатдан қандай эканлигини тасаввур қилинг. Болаларга 7-8 марта  қўғирчоқни кўрсатиб, отаси нима қилганини қизлар қўғирчоқда кўрсатиб берса ҳам терговчи қайта-қайта экспертизага жўнатаверибди», – дейди халқ вакили.

Сурабалдиева  мазкур иш бўйича тергов жараёнида суд-тиббиёт экспертизаси соҳасидаги коррупция кўлами катта эканлиги ошкора турганини таъкидлади.

Бундан ташқари, халқ вакили парламентдаги ҳамкасбларини аёлларни ҳурмат қилишга чақирди, чунки улардан оддий фуқаролар ўрнак олади.

«Кеча бир ҳамкасбимиз чиқиб, Оқ уй, кўк уйда “секретуткалар” ишлаётганини айтди. Илгари калта юбка кийган қизларни,  мактабда калта юбка кийса кейин уларни тўғри зўрлайди деб айтганда мен  микрофонда индамай деб, ўзи билан гаплашганман, ака бундай деганингиз бўлмайди деганман. Ҳар гал индамай юрганимизда, баъзи жанобларимиз ҳаддидан ошиб, чегарани билмай қолишяпти. Бу нотўғри», — деди Сурабалдиева.

13-сентябрь куни парламентнинг ҳуқуқ-тартибот, жиноятчиликка қарши курашиш ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасида ўлдириб кетилган 14 ёшли қадамжойлик Айдай Кочкорованинг  ўлдирилиши билан боғлиқ маълумотлар муҳокама қилинди. Йиғилишда депутат Акбокон Таштанбеков баъзи ўқувчи қизлар жуда калта юбка кийиб зўрловчиларни васвасага солмоқда деган.

Ўз навбатида  ҳақиқатчи  Атир Абдрахматова сўзга чиқиб, депутатларни зўравонликларда вояга етмаганларнинг ўзларини айблашдан тийилишга чақирган.

Милиция нима дейди?

«Вояга етмаган қизлар устидан ўтказилган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, кўрикдан ўтиш чоғида жасаддан кўзга урилиб қолган Чуй вилоят ИИБ депутат йиғилишда айтиб ўтган воқеанинг  тафсилотлари ҳақида «Клооп»га гапириб берди. Уларнинг сўзларига кўра, 2017-йилнинг 20-июль куни милицияга бир аёл мурожаат қилиб, собиқ турмуш ўртоғи бир йилдан бери вояга етмаган қизларига тажовуз  қилиб келаётганини маълум қилган.

Матбуот хизмати мазкур факт бўйича суд-психологик-психиатрия экспертизаси тайинлангани, бироқ қизларни ҳеч ким экспертизага олиб келмагани, шу сабабли жиноят иши қўзғатилиши рад этилганини маълум қилди.

Милициядан қизларнинг онаси 2020-йил 4-декабр куни полицияга яна мурожаат қилганини таъкидлашди. У собиқ эри маст ҳолда уларнинг вояга етмаган қизига ҳаром ишлар қилганини айтган.

Мазкур ҳолат «Нопок ҳаракатлар» моддаси билан қайд этилиб, суд-тиббий ва суд-психологик-психиатрик экспертиза тайинланди. Бироқ, натижада қизларнинг танасида жароҳатлар аниқланмаган.

«Вояга етмаган қизлар устидан ўтказилган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, экспертиза чоғида танада кўзга кўринадиган шикастлар аниқланмаган. Қизлик пардасининг анатомик яхлитлиги бузилмаган. Жинсий органлар атрофида ҳеч қандай зарар аниқланмаган», — дейилади милициядан.

Милиция ушбу факт туфайли иш қисқарганини қайд этди. Бироқ 2022-йил 1-сентябрда Бош прокуратура ишни қисқартириш тўғрисидаги қарорини бекор қилиб, уни яна  Жайил туман ИИБга қайтариб юборди. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Болаларга нисбатан зўравонлик

ИИВ маълумотларига кўра, Қирғизистонда 2022-йил бошидан буён болаларга нисбатан 400 дан ортиқ зўравонлик ҳолатлари қайд этилган. Қайд этилган 400 та фактдан 55 таси жинсий зўравонликдир.

Жинсий зўравонлик орасида: 19 та зўрлаш, 5 та жинсий зўравонликка уриниш, 23 та вояга етмаган қизларга нисбатан жинсий зўравонлик қилиш, 8 та номақбул хатти-ҳаракатлар.

Бундан ташқари, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари ҳар йили ортиб бормоқда. Июль ойи охирида ички ишлар вазири Улан Ниязбеков вояга етмаганларга нисбатан жиноятлар кўпайгани ҳақида баёнот берди.

Кўпинча иш судгача етиб бормайди, чунки кўп ҳолларда болаларга нисбатан зўравонлик қариндошлар томонидан содир этилади. Жабрланганларнинг оилалари шикоят қилишга қарор қилган тақдирда ҳам, қариндошларининг фикрига рози бўлиб, шикоят қилишдан бош тортишади.