ФВ ва ҳарбий ҳолат даврида сўз эркинлиги чекланиши мумкин бўлган янги қонун таклиф қилинди

241

Президент маъмурияти «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига чиқарди.

Ҳисоботда айтилишича, амалдаги ОАВ тўғрисидаги қонун «маънавий жиҳатдан эскирган», ҳозирги жамият эҳтиёжларига жавоб бермай қолгани айтилади.

Ҳужжатга кўра, амалдаги «рақамли ОАВ» иши ҳам қонунда ҳуқуқий соҳада тартибга солинмаган. Янги қонун лойиҳаси ушбу бўшлиқни тўлдиришни таклиф қилади.

«Қонун лойиҳаси ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш  мақсадида, соғлиқни сақлаш ва одоб-ахлоқ, қадр-қиммат ёки бошқаларнинг ҳуқуқини муҳофаза қилиш зарур бўлган вақтда миллий хавфсизликнинг  ёки жамоат тартиби манфаатларини кўзлаб маълумотларни ва ғояларни олиш ва тарқатиш  эркинлигини қонун билан чеклашга имкон берган халқаро ҳуқуқнинг умумий тан олинган  тамойиллари ва меъёрларига таянади», — дейилади қонун лойиҳасида.

Масалан, таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг 1-моддасида сўз, матбуот ва бошқа оммавий ахборот воситалари эркинлиги фавқулодда вазият ва ҳарбий ҳолат жорий этилганда конституциявий қонунга мувофиқ чекланиши мумкинлиги қайд этилган.

Бироқ маълумотнома-асосномасида сўз эркинлигини чеклаш деганда сўз  цензурани жорий этиш эмас, балки ОАВда эълон қилинган маълумотлар устидан «жамоатчилик назорати»ни жорий этиш эканлиги тушунтирилган.

Умуман олганда, янги қонун лойиҳасига 27 та янги модда қўшилди. Амалдаги ОАВ тўғрисидаги қонун 27 моддадан иборат бўлса, янги қонунда жами 54 модда бўлади.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасида, агар қабул қилинса, ОАВ 2023-йил 1-июнга қадар қайта рўйхатдан ўтказилиши, рўйхатдан ўтмаганлари эса тугатилган ҳисобланиши ёзилган.