Парламент депутатлари таълим вазирининг ҳибсга олинганидан норози бўлди

294

Жогорку Кенеш депутатлари парламентнинг 29-сентябрдаги йиғилишида таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиевнинг ҳибсга олинишидан норозилигини билдирди.

Депутат Эмил Токтошев таълим вазирининг пора олганига шубҳа қилишини айтди.

«ИИВ 110 минг доллар пора билан қўлга олингани ҳақида хабар берди. Аксинча  машинасида 10 минг доллар бор экан, шунинг учун уни ҳибсга олишди деб чиқди. Биз  Алмаз Бейшеналиевни билимли, интизомли инсон сифатида баҳолаб шу ердан сайлаган эдик. Кўпчилик сингари мен ҳам унинг пора олаётганда қўлга тушганига шубҳа қиламан. Ислоҳотчи бундай йўлни тутмаслиги керак эди. Шунга қарамай, бу ишни диққат билан текшириш керак. Прокуратура назоратга олсин», — деди депутат.

Депутат Жанар Акаев Бейшеналиевнинг ҳибсга олиниши ўқитувчиларни ранжитганини билдирди. Шунингдек, халқ вакили вазирлар маҳкамасидан мансабдор шахсларни қамоққа олишда шов-шув кўрсатмасликни сўради.

«Агар бирорта вазир пора талаб қилиб, пул олган бўлса, жазоланиши керак. Лекин шундай мусиқага жўр бўладиган, тадбиркор ва вазирларни қўлга оладиган шоуларингизни  қачон тўхтатасизлар? Таълим вазири пора оладиган куни давлат сиёсати, давлат мафкураси бўлиши керак. Бугун эрталаб вазирнинг қўлини қайириб ушлаб кетгани учун юз минглаб ўқитувчилар руҳини туширди. Пора талаб қилиб, пул олганда ҳам чақириб, шоу қилмасдан, қўлини қайирмасдан пора талаб қилдинг, хато қилдинг  ишдан кет деса берардику», — деди Акаев.

Акаев бундай ҳибслар туфайли мамлакатда ҳеч ким давлат хизматида ишлашни истамай қолишини айтди.

«Тўғри, тадбиркорларни ва бошқаларни қамаяпсиз, лекин Қирғизистонда қамалмаган вазирлар, қамалмаган пулдорлар қолмайди шекилли. Агар шундай давом этсак.  Давлат хизматига ким боради? Ҳеч ким бормайди. Шу ерда ўтирган депутатлардан давлат хизматига борасанми  деб сўрайлик. Ҳеч ким бормайди. Фақат билимсиз, ҳеч нарсадан қўрқмайдиган, қамоқда ўтиришдан қўрқмайдиганларгина  давлат хизматида ишлаши керак. Бу фожиа», — дея хулоса қилди депутат.

28 сентябрь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари  хорижлик талабаларни мамлакатдаги олий ўқув юртларига қабул қилиш учун «ўта катта миқдорда пора олган» деган гумон қилиб халқ таълими вазири Алмазбек Бейшеналиевни ҳибсга олди. Гап 110 минг доллар миқдоридаги маблағ ҳақида кетаётгани айтилмоқда.