Ҳуқуқ тартибот идорасининг ходимлари Бишкекда қизша қўл кўтарган йўловчини қидирмоқда. Бу ҳақда Биринчи май туман ИИБнинг матбуот хизмати «Клооп»га билдирди.
Уларнинг маълумотига кўра, 27-сентябрда жабрланган қиз милицияга мурожаат қилган. У жамоатчилик транспортида бораётган одам сўкиниб, танасига зарар етказганини билдирган.
Воқеа маълумотни қайд этиш журналига киргизилиб, терговгача текширув бошлаган.
Аввалроқ Тик-Ток ижтимоий тармоғининг фойдаланувчиси воқеанинг виедосини эълон қилган.
@user85fydbbjn8♬ оригинальный звук - user85fydbbjn8
У воқеа №7 автобусда бўлганини билдирган. Катта ёшдаги қизга дўстига ўрнини бўшатиб бермай қўйгани учун қўл кўтарган.
«У мен ўтириб дўсти туриб кетаётганидан аччиқланди. Жой бер деб илтимос қилмай, уриша бошлади», — деб ёзган у.
Видеода мазкур киши қизни қўрқитиб, қизнинг тарафини олган бошқа йўловчиларни ҳам сўкаётганини кўриш мумкин.