Адвокат жавоб беради: Мигрантлар ва икки фуқаролиги борлар сафарбарлик ҳақида нимани билишлари керак?

272

Ҳуқуқшунос Фатима Якупбаева Телеграм каналида мигрантлар ва Россия билан қўш фуқаролиги бўлган шахслар учун Россиядаги сафарбарликнинг қандай ҳуқуқий оқибатлари бўлиши мумкинлигига  жавоб берди.

Фуқаролар, жумладан, Россия билан икки фуқароликка эга бўлганлар ҳам мамлакатдан чиқиб кетишлари мумкин эмасми?

Ҳуқуқшунос сафарбарлик тўғрисидаги қонунга кўра, ҳарбий хизматни ўташ ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар чақирув варақасида кўрсатилган муддатда йиғин пунктларига бориши шарт. Унинг сўзларига кўра, сафарбарлик эълон қилинганидан кейин ҳарбий рўйхатда бўлганлар яшаш жойини тарк эта олмайди.

«Шу билан бирга, Қирғизистонда туғилган ва 27 ёшдан кейин Россия фуқаролигини олган фуқароларнинг аксарияти Россия ҳарбий комиссарликларида рўйхатдан ўтмаган, ҳарбий кафедрада ўқимаган ва мажбурий ҳарбий хизматга бормаган. Улар  Россия қонунчилигига кўра, биринчи навбатда таклиф қилинмаслиги керак. Бироқ, сиёсий вазият ва сафарбарлик билан боғлиқ сўнгги қонунлар қанчалик тез қабул қилинганини ҳисобга олсак, бу ҳуқуқий бўшлиқ бартараф этилиши, ҳамма чақириши мумкин», — деди у.

Чақирув олганидан кейин ҳарбий комиссарликка бормасангиз нима бўлади?

Адвокатнинг сўзларига кўра, агар чақирув қоғозини олган шахс ҳарбий комиссарликка бормаса, дастлаб 3000 рубл миқдорида жаримага тортилади. Шундан сўнг, бу дезертирлик қатори қаралиб  - ҳарбий қисмга қасддан келмай қўйиш ёки «хизматдан қочиш мақсадида» ўз ихтиёри билан кетиш. Бунинг учун  5 йилдан 15 йилгача жазоланади.

Ҳозирда Қирғизистон фуқаролари Россия фуқаролигидан воз кечиши мумкинми?

Фатима Якупбаева Қирғизистон фуқаролари Россия фуқаролигидан воз кечиши мумкин, аммо бу кўп вақт талаб қиладиган жараён эканини айтди.

«Россия қонунчилигига кўра, шахс Россия олдидаги бажарилмаган мажбуриятлари бўлса (масалан, солиқлар, кредитлар ёки алиментлар тўланмай қолган) ёки жиноят содир этганликда гумон қилинса, фуқароликдан воз кечиши мумкин эмас», — деди у.

Россия фуқаролигидан бош тортиш учун сиз қуйидагиларни қилиш керак:

  • керакли ҳужжатлар тўпламини йиғиш (бу ҳақда Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси сайтида батафсил маълумот келтирилган:
  • консулликка ёки ИИВнинг ҳудудий бошқармасига ариза ва тўпланган ҳужжатларни топшириш;
  • ваколатли орган ариза ва ҳужжатлар тўпламини олгани тасдиқловчи ҳужжатни олиш;
  • бир йил ёки олти ойдан кейин фуқароликдан чиқиш тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун (тартибга қараб: умумий ёки соддалаштирилган).

Мурожаат Президент ҳузуридаги комиссия аъзолари томонидан кўриб чиқилади, кейинчалик Россия Президентининг фармони билан тасдиқланади.

Аслида қонун бўйича кимлар чақирилиши керак?

Якупбаева сафарбарлик бўйича ҳарбий хизматга Россия Қуролли кучлари захирасида бўлган ва муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Россия фуқаролари  чақирилиши кераклигини айтади.

Адвокат Россия Қуролли Кучлари захирасига ҳарбийда мажбурий хизматни ўтаган ёки уни муқобил йўл билан тугатган эркаклар, шунингдек, ҳарбий кафедрани тугатган ва ҳарбий хизмат муддатини кечиктирган (шу жумладан соғлиғи сабабли) ёки 27 ёшга тўлмасдан ҳарбий комиссияга келмаган ва ҳибсга олинмасдан қочиб юрганлар туришини айтди. Шунингдек, ҳарбий мутахассисликка эга бўлганлар ҳам захирада туради.

Кимлар ҳарбий хизматни муддатини кечиктириши мумкин?

  • 16 ёшгача бўлган тўрт ёки ундан ортиқ боласи бўлган оталар;
  • ёлғиз оталар, агар уларнинг фарзанди 16 ёшга тўлмаган бўлса;
  • Фарзанди 16 ёшгача бўлган болалари бўлган аёллар (шу жумладан эри бор аёллар);
  • кўп болали оилалардаги вояга етган болалар, агар оилани ёлғиз она боқса, уларнинг тўрт нафари саккиз ёшга тўлмаган бўлса;
  • касал қариндошига ғамхўрлик қилаётганлар - агар уларга қарайдиган бошқа ҳеч ким бўлмаса;
  • соғлиғига кўра ҳарбий хизматга вақтинча яроқсиз деб топилганлар (Г тоифаси, бунда сафарбарлик доирасида ҳарбий хизматни ўташ муддати ярим йилга кечиктирилиши мумкин);
  • Федерация Кенгаши аъзолари ва Давлат Думаси депутатлари.

Аёллар ҳам чақирилиши мумкинми?

Якупбаева сафарбарлик тўғрисидаги қонунда сафарбар этилиши керак бўлган фуқаронинг жинси кўрсатилмаган, бу ерда ҳарбий рўйхатга олишда мутахассислик ва тиббий кўрсаткичлар энг биринчи ўринда туришини айтди.

Аёллар қуруқликдаги қўшинларда хизмат қилмаган бўлса ҳам, қуйидаги малака ва ҳарбий рўйхатга эга бўлган тақдирда ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин:

  • алоқа;
  • бухгалтерия техникаси;
  • оптик ва овоз ўлчовчи асбоблар ва метеорология;
  • тиббиёт;
  • полиграфия;
  • картография.

Россия президенти Владимир Путин 21-сентябрь куни мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик бошланганини эълон қилган.