Биринчи май туман суди Жогорку Кенешнинг экс-спикери Ахматбек Келдибековни «Коррупция» ва «Лавозимини суиистеъмол қилиш» моддалари бўйича оқлади. Бу ҳақда «Клооп»га суднинг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотда суд Келдибеков ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмагани учун шундай қарор қабул қилганини таъкидлади.
Келдибеков асли ким?
Ахматбек Келдибеков ҳар қандай даврда турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Президент Аскар Акаев вақтида у Ижтимоий жамғармага раҳбарлик қилган. Бакиев даврида эса Солиқ хизматини бошқарган. 2010 йилдан 2011 йилнинг декабригача парламентнинг спикерлик вазифасида ишлаган.
У «Ата Мекен» партияси лидери Омурбек Текебаев айтган 13 айбловнинг ичидан 11тасини махсус депутат комиссияси исботлаганидан кейин 2011 йилнинг декабрь ойида спикерлик лавозимидан кетган.
Келдибековнинг ўзи Текебаев айбловини «раислик вазифаси учун сиёсий кураш» деган. Шундан сўнг Келдибековга «Коррупция» ва «Лавозимини суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича жиноят ишлари қўзғалган. «Коррупция» моддаси Келдибеков Солиқ хизматида ишлаётган вақтга боғлиқ, иккинчи модда бўйича эса Солиқ хизмати раиси бўлиб хизмат қилган даврга боғлиқ. 2015 йилнинг август ойида Келдибековнинг ижтимоий жамғармадаги иши «муддати эскиргани туфайли» қисқартирилган.
Келдибеков Биринчи Май туман суди томонидан «лавозимини суиистеъмол қилиш»да айбдор деб топилиб, 3 миллион сом жаримага тортилди. 2016 йилнинг март ойида Бишкек шаҳар суди жарима миқдорини 10 миллион сомгача оширган, Олий суд бу ҳукмни ўз кучида қолдирган.
2017 йилда у ҳам президентликка номзодини қўйган, бироқ судланганлиги олинмагани учун сайлов кампаниясида қатнаша олмаган.
Шунингдек, «Клооп» журналистлари 2016 йилда суриштирув эълон қилиб, Акматбек Келдибековнинг рафиқаси Аида Токтоматованинг Болгарияда ер участкаси ва бизнесини топишган. Келдибековнинг ўзи журналистларнинг далилларини «бўҳтон ва туҳмат қилишга уриниш» деб атаган.
2021 йилда Олий суд собиқ спикер Акматбек Келдибековга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилиб, Биринчи Май туман судига қайта кўриб чиқиш учун юборган.
Олий суд матбуот хизматидан Келдибеков бу ишни «янги очилган ҳолатлар асосида» қайта кўриб чиқиш тўғрисида илтимоснома берганини билдиришган. Бош прокуратура бу сўровни қўллаб-қувватлаган.