Равшанбек Сабиров ўз хоҳишига кўра лавозимидан кетди

271

Президент қошидаги Инвестициялар бўйича миллий агентликнинг директори Равшанбек Сабиров ўз хоҳишига кўра вазифасидан кетди. Бу ҳақда 26-сентябрда президент маъмуриятидан билдиришди.

Маълумотга кўра, Сабировнинг ўрнига Умбриэль Темиралиев келди. Фармонларни президент Садир Жапаров имзолади.

Равшанбек Сабиров

Президент Садир Жапаров 11-мартда «Инвестициялар муҳитидаги бошарув тизимини ривожлантириш ва Қирғизистон Республикасининг инвестиция салоҳиятини кўтариш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» фармонни имзолаган.

Фармонга кўра, президент қошидаги Инвестициялар бўйича миллий агентлик ташкил этилиб, унга «Ата-Журт Қирғизистон» фракцияси депутати бўлган Равшанбек Сабиров етакчилик қилган.

Собиров 2020-йилги натижалари бекор қилинган парламент сайловларида Садир Жапаров ва МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев асос солган «Мекенчил» партияси билан иштирок этган. Ҳокимият алмашгандан кейин эса Сабиров бош вазир ўринбосари, кейинроқ президент маслаҳатчиси бўлган.