Садир Жапаров тўртта чегара постининг олинишига қарши чиққанларни Боткенга жўнатишни топширди

250

26 сентябрь куни президент матбуот котиби Эрбол Султанбаев Садир Жапаров мудофаа вазирига «қирғиз-тожик чегарасидаги постлар олиб ташланганидан норози бўлган фуқароларни Боткенга жўнатишни» топширганини айтди.

«Қирғизистон чегара постларини олиб ташлади, ерларимизни бериб юборди деб ижтимоий тармоқларда ёлғон, ноаниқ маълумот тарқатган барча фуқароларни “резерв ротага” сафарбар этинг, Боткенга олиб бориб қурол-яроғ беринг, делимитация ва демаркация ишлари якунлангунга қадар хизмат қилишга мажбурланг», — деб ёзди давлат раҳбари номидан Султанбаев.

Унга кўра, Жапаров ер берилди, деганлар чегарадаги вазиятни ўз кўзлари билан кўриши керак, деб ҳисоблайди. Шунингдек, у ҳар икки томон бир-бирига яқин жойлашган заставаларни олиб ташлаганини қайд этди.

«Бу жойларда ҳар доим арзимас нарсалардан отишмалар бошланиб, катта можарога айланган ҳолатлар туфайли икки томон гаплашиб, шундай қарорга келган. Бирорта ҳам пост очилмаган», —деди у.

Султанбаев икки давлатдан тўртта чегара постини олиб ташлаш тўғрисидаги икки давлатнинг МХДҚ раҳбарлари имзолаган протокол қирғиз-тожик чегарасини делимитация ва демаркация қилиш жараёни якунланмагунча вақтинчалик ҳисобланишини таъкидлади.

Икки томонлама учрашувда имзоланган протокол

25-сентябрь куни Боткен туманидаги “Қизил-Бел” назорат-ўтказиш пунктида Қирғизистон-Тожикистон ўзаро учрашуви бўлиб ўтди, унда чегарадаги сўнгги вазият муҳокама қилинди. Ташиев ва унинг тожикистонлик ҳамкасби Саймўмин Ятимов “чегарадаги можаро ва унинг оқибатларини тўхтатиш тўғрисида”ги баённомани имзолади.

Ташиев протокол асосида икки давлатдан тўртта пост бутунлай олиб ташланишини айтган.

«Асосийси, биз ҳар доим урушга олиб келадиган катта асосий постларни олиб ташладик. Тожикистон томондан “Бедак”, “Кеҳ”, “Қорачиқум”, “Шаршене” постлари тўлиқ олинадиган бўлди. Қирғизистон томондан, “Тамдик”, “Булоқ-Баши”, “Катта-Туз”, “Дача” постлари олинади. “У ерларда биронта ҳам ҳарбий хизматчи ва оддий фуқаролар бўлмайди, у ерга ҳеч ким бормайдиган бўлди», — деган у.

Шунингдек, у имзоланган протокол асосида маҳаллий ҳокимият ва куч тузилмалари зиммасига бир қанча вазифалар юклангани айтиб, уни  ўзлари назорат қилишларини таъкидлади.

МХДҚ раисининг сўзларига кўра, бундан ташқари, давлат делимитация ва демаркация бўйича  комиссияларининг иши тезлаштириб,  тез орада комиссиялар йиғилишиб, чегара масаласини ҳал этиш бўйича ҳам муҳокама қилинган.

Шунингдек, Қирғизистон томони протоколда ёзилган барча бандларни тўғри ва ўз вақтида бажаришини айтиб, Тожикистон томонидан ҳам худди шундай талаб қилишини айтди.

Муаллиф: Бегайим Талантбекова