Қирғизистонлик қўшиқчи Бактияр Токторов Россиянинг «Песни от всей души» телекўрсатувида «Буй буй» қўшиғини куйлади. Токторовнинг куйлаганини Россиянинг «Привет, Андрей!» шоусининг сайтига чиқди.
«Привет, Андрей!» — Андрей Малаховнинг 2017-йилдан буён «Россия-1» телеканалида кўрсатилаётган кечки кўнгилочар ток-шоу. 2022-йили лойиҳа давоми пайдо бўлиб, у «Песни от всей души» деган номда суратга олина бошлаган.
Бунгача Малахов шоусига пойтахтдаги «Ынтымак» боғида караокеда куйлаб машҳур бўлган Бегимай Турусбекова ҳам қатнашган. У Уитни Хьюстоннинг “I Have Nothing” ва Селин Дионнинг “My Heart Will Go On” қўшиғини куйлаган.