Ўш: Покистон ва Ҳиндистон фуқаролари баткенликларга 100 минг сом йиғиб беришди

248

Ўшда Покистон ва Ҳиндистоннинг фуқаролари қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувдан жабрланган Баткен турғунлари учун 100 минг сом тўплаб беришди. Бу ҳақда «Клооп»га Ўш мэриясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, тўпланган пул Баткенга жўнатилди. Маблағнинг кўпини мазкур давлатлардан келиб Ўшда ўқиётган талабалар бергани таъкидланди.

Қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашув

Қирғиз-тожик чегарасидаги отишма 14-сентябрда бошланган. 16-сентябрда эса вазият жиддийлашиб кетган. Қирғизистон ҳукумати тожик томонни агрессияда ва ҳарбий ҳужумда айблади. Тожикистон томон эса эскалацияда Қирғизистонни айблади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, жанжалдан жабрланган қирғизистонликларнинг сони 198 нафарни ташкил қилди. Шунингдек қуролли тўқнашувдан 62 қирғизистонлик ҳалок бўлди.

Дастлабки маълумотлар бўйича Қирғизистонга келтирилган моддий зарарнинг қиймати тахминан 1,5 млрд сомни ташкил қилди.