Иссиқкўл вилоятининг Туп туманида имконияти чекланган 16 ёшли қизнинг зўрланиши билан боғлиқ жиноят иши судга юборилди. Бу ҳақда «Клооп»га Иссиқкўл вилояти ички ишлар бошқармаси маълум қилди.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Камил Рузиев Туп тумани ички ишлар бўлими ходимлари жабрланувчининг опасига «босим ўтказаётганини» айтди.
Рўзиев «милиция ходимлари қизнинг оиласига ҳуқуқий ёрдам кўрсатмасликка ҳаракат қилган, жабрланувчининг опасини телефонини тинглаган» деб билдирди.
«Милиция ходимлари жабрланувчининг опасидан тергов жараёнлари бўйича ошкор қилмаслик тўғрисида келишувни олиб, мен билан гаплашишни қатъиян ман қилдилар», — деди у.
Шунингдек, Рўзиев «бундай босим вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумон қилинаётган шахснинг ўғли ҳуқуқ-тартибот органларида ишлаши билан боғлиқ»лигини таъкидлади.
«Ушбу жиноятни ўз вақтида қайд этмаган милиция ходимини жавобгарликка тортишга муваффақ бўлганимиздан сўнг, Туп туман ИИБ ходимлари жабрланувчининг опасига босим ўтказа бошлади», — деди у.
Вилоят милицияси матбуот хизматидан «Клооп»га адвокатнинг айтганларини инкор қилди.
Шу билан бирга, гумонланувчи билан ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасида алоқа борлигини тасдиқладилар, «лекин бу тергов жараёнига таъсир қилмайди» деб ишонтиришди.
16 ёшли қизнинг зўрланиши
Иссиқкўл вилоятининг Туп туманида ногиронлиги бўлган 16 ёшли қизнинг зўрлангани шу йилнинг апрель ойида маълум бўлган.
16 ёшдаги ҳомиладор бўлиб қолган қиз ҳақида маълумот туман ИИБга 1 апрель куни келиб тушган. Мазкур факт «Исталмаган ҳомиладорликка олиб келган зўрлаш» моддаси билан қайд этилиб, жиноят иши қўзғатилган. Иссиқкўл вилоят ИИБ бошлиғи ушбу ҳолатни шахсан назоратга олган.