Вазирлар маҳкамаси қирғиз-тожик чегарасидаги бузилган уйларни ва мулкларни қайта тиклаш тўлиғи билан давлатнинг ҳисобидан олиб борилишини билдирди.
Муассасанинг матбуот хизматининг маълумотига кўра, қуролли жанжалда 137 мингга яқин одам эвакуацияланган. Уларнинг аксарияти Боткен вилоятининг ҳудудига жойлаштирилган.
Вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари Эдил Байсалов ҳукуматнинг асосий мақсади — кўчишга муҳтож бўлганларни тезлик билан барқарор яшаган ерларига қайтариш ва аҳоли пунктларининг бузилган инфраструктурасини қайта тиклаш эканини таъкидлади.
Шу билан бирга, Байсалов «ҳозир қуруқ танқид айтиб, ўзини-ўзи реклама қиладиган вақт эмаслигини» қўшимча қилиб, қирғизистонликларни бирдамликка чақирди.
«Фавқулодда ҳолат режимида миллий бирдамликка, халқнинг ишончига путур етказиш ва давлат ҳукумат идораларининг фаолиятини ва жамоатчилик ҳаракатларининг моҳиятини бошқа маънога буриш мақсадини кўзлаб, асоссиз билдирувлар қилган одамлар қонун олдида кучатилган жавобгарликка тортади. Ҳозирда энг асосий мақсад – мамлакатимизни барча тармоқда мустаҳкамлаш», — деб билдирди Эдил Байсалов.
Аввалроқ президент Садир Жапаров қирғиз-тожик чегарасида тўқнашув бўлаётганда Оқ уйнинг олдига митингга чиқиб, Боткенга жўнатишни талаб қилганларни «сохта патриотлар» деб атаган.
«Улар ҳақиқий ватанпарварлар эма. Вақтдан фойдаланиб ўзларининг ёмон мақсадларига эришишни истаганлар. Нима мақсадлари бор эканининг барини биламиз. Барини таниймиз. Бироқ тегмаймиз. Бизда демократия. Эркин гапираверишсин. Бироқ сўз эркинлиги деб ёлғон маълумотларни тарқатавермаслик керак. “Баткенга биз борайлик” деган “сохта ботирларимизни” ўзиглар ҳам кўрдинглар. “Баткенга борсанг, мана сенга машина, жўна” деб машина қўйиб берганда бирортаси ҳам ўтиргани йўқ. Агар ростдан ҳам ватанпарвар бўлса, ботир бўлса Оқ уйнинг олдига бақириб келмай, тўғри Баткенга кетган бўларди», — деган фикрини айтган Жапаров
Чегарадаги қуролли жанжал
Қирғиз-тожик чегарасидаги отишма 14-сентябрда бошланиб, 16-сентябрда кучайиб кетган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, 22-сентябрга келиб жанжалдан жабрланган қирғизистонликларнинг сони 198 нафарни тузган. Шунингдек, қуролли тўқнашувдан 59 қирғиз фуқароси ҳалок бўлган.
Тожикистон ТИВнинг расмий маълумотига кўра, тўқнашувда 41 тожик фуқароси ҳалок бўлиб, 20дан ортиқ киши жабрланган.
140 мингга яқин қирғизистонлик эвакуацияланиб, уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Бир неча қирғиз қишлоғида юзлаган уй-жой вайрон қилинган.
18-сентябрда Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги 14-17-сентябрда бўлган воқеаларни Тожикистоннинг Қирғизистонга қарши олдиндан режалаштирилган қуролли тажовузи деб атаган. Бундан ташқари, қирғиз томон Тожикистонни ўлканинг ҳудудий яхлитлигини бузганликда айблаган.
Садыр Жапаров 20-сентябрда БМТнинг Бош Ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқида, Қирғизистонда «тожик томоннинг охирги йиллари ва охирги кунлари амалга оширган ноқонуний ва қора ниятли ҳаракатларига ҳужжали далиллар борлигини» билдирган.
Тожикистон томон ҳам воқеани агрессия деб атаб, жанжалнинг жиддийлашишига Қирғизистонни айбламоқда.