Чегара хизмати: «Тамдиқ» заставаси айни вақтда қирғиз томоннинг назоратида

179

Боткен вилоятида 14—17-сентябрь кунлари қирғиз-тожик чегарасида юз берган қуролли тўқнашувдан сўнг ижтимоий тармоқларда Қирғизистоннинг «Тамдиқ» чегара пости гўёки тожик томонига ўтиб кетган деб айтилган видео тарқалган.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати бу маълумотга изоҳ бериб, тўқнашувлар чоғида «Тамдик» постига тожик ҳарбийлари ҳужум қилганини маълум қилди. Шундан сўнг, қўмита маълумотларига кўра, Тожикистон томони вайрон бўлган застава ўрнини тозалашга ҳаракат қилган.

«Қирғизистон Чегара хизмати «Тамдик» постида Тожикистон фуқаролари борлиги ҳақида маълумот олиши биланоқ чора-тадбирлар кўрилди, натижада Тожикистон фуқаролари заставадан чиқариб юборилди», — дейилади муассасанинг маълумотида.

Чегара хизматининг қўшимча қилишича, пост аллақачон қирғиз ҳарбийлари назорати остига олинган.

Қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашув

Қирғиз-тожик чегарасидаги навбатдаги қуролли тўқнашув жорий йилнинг 14-17-сентябрида қайд этилган. Чегарасидаги қуролли жанжалда 62 қирғизистонлик ҳалок бўлганини хабар қилган.

Маълумотга кўра, қуролли учрашувда жабрланган 198 фуқаро тиббий муассасаларга мурожаат қилган. Уларнинг ичидан 61 кишига амбулатор ёрдам кўрсатилган.

Отишув бўлган ҳудудлардан 140 мингга яқин киши уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлишган.

Бир қанча қирғиз қишлоқларида юзлаган уй-жой, инфраструктура объектлари вайрон қилинган.

Қирғиз ҳукумати воқеани агрессия ва Тожикистон томон уюштирган ҳарбий ҳужум деб атаган.

Тожикистон томон ҳам воеани агрессия деб атаб, жанжалнинг жиддийлашишига Қирғизистонни айбламоқда. Тожикистон ТИВининг расмий маълумотига кўра, тўқнашув вақтида 41 тожик фуқароси ҳалок бўлиб, 20дан ортиқ киши жабрланган.

Қирғизистон билан Тожикистоннинг ўртасидаги чегаранинг умумий узунлиги 972 км, унинг фақатгина 600 километрдан ошиғи келишилган.

Садир Жапаров 20-сентябрда БМТнинг Бош Ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқида Қирғизистонда «тожик тарафнинг ўтган йилларда ва кечаги қилган ҳуқуққа қарши биринчилардан бўлиб ҳужум қилган ҳаракатларининг ҳужжатлаштирилган далиллари бор» деб билдирган.