«Баҳоси 8,5 минг доллар». МХДҚ Ташиевнинг қўл соати бўйича изоҳ бергани йўқ

256

МХДҚ идоранинг етакчиси Қамчибек Ташиевнинг тахминий Ulysse Nardin брендига тегишли баҳоси 6 минг доллардан 8,5 минг долларгача бўлиши мумкин бўлган қўл соати бўйича  «Клооп»га изоҳ беришдан тийилди.

Ташиев қиммат қўл соатини тақиб юрганини ижтимоий тармоқнинг қўлланувчилари қирғиз-тожик чегарасидаги жанжалдан кейин айта бошлашган. У ердаги бир неча суратдан Ташиевнинг билагида мазкур соатни кўриш мумкин. Ижтимоий тармоқнинг қўлланувчилари Ташиев баткенликлар учун «бир фура гуманитар ёрдамни тақиб юрибди» деб ёзишган.

Factcheck.kg нашрининг журналистлари Ташиев чиндан ҳам Швейцариянинг Ulysse Nardin брендига тегишли қимматбаҳо қўл соатни тақиб юрибдими-йўқми текширишга қарор қилишган. Нашр МХДҚ етакчисининг қўлидаги соат Швейцария брендининг аксессуарига ўхшаш деган хулосага келган.

«Аммо таҳририят  [соат] чиндан ҳам асл нусха экан деб аниқ айта олмайди», — деб таъкидлайди Factcheck.kg.

Нашрнинг маълумотига кўра, Ташиев қўлида мазкур соатни тақиб юргани тасвирга олинган бир неча видео ва сурат Интернетга эълон қилинган. Журналистлар суратларни таҳлил қилиб кўриб,  Ulysse Nardin’нинг соатлари билан аниқ ўхшашликларни топишган.

«Люкс сифатдаги соатлар сотилувчи онлайн дўкондан биз айнан шу русумини топдик — Ulysse Nardin Classico Small Second Manufacture (3203-136-2/E3). Унинг баҳоси 6,5 минг доллардан 8,5 минг долларгача туради. Мазкур русмдани соатлар 2017-йили чиқарилганидан, бренднинг расмий сайтида бу соатлар ҳозирги вақтда сотувда йўқ», — деб ёзади нашр.

Уларнинг маълумотига кўра, сайтдаги таснифда соатнинг банди аллигаторнинг терисидан қилингани, илгаги эса пўлатдан қуйилган классик илгак экани айтилади. Соат механик мануфакутура ишлаб чиқаришдаги автоматиб бошқаруви билан жиҳозланган, 38 қимматбаҳо тошдан йиғилган, 30 метргача намликка бардош беради.

Президентнинг қиммат кийимлари

Ҳукуматнинг юқори эшелонидаги одамларнинг қимматбаҳо кийимлари аввал ҳам жамоатчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлган.

2020-йилнинг октябрида ижтимоий тармоқнинг қўлланувчилари Жапаров қиймати 3 минг доллар бўлган Kiton брендидаги камзул кийиб юрганини сезишган. Ўша вақтда Жапаров президентнинг вазифасини бажараётган эди. Жапаров журналистларга кийимни турмуш ўртоғи харид қилиб беришини, айримларини дўстлари совға қилишини айтган.

Жапаровдун кийимлари 2021-йилнинг ёзида ҳам муҳокамага олинган. Ўшанда ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари Жапаров Итилаянинг Stefano Ricci брендига тегишли спорт кийимини кийиб юрганини кўришган. Жапаров бу костюми билан Туркманистонда ўтган Марказий Осиё давлатлари президентларининг норасмий учрашувида қатнашган. Ўшанда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бенднинг расмий сайтида Жапаровнинг кийими 10 450 доллар: спорт шими — 5 600 доллар, бомбери эса — 4 850 доллар туришини айтишган.

1-январда, президент турмуш ўртоғи Айгул Жапарова билан Қоракўл тоғ-чанғи базасига борган. Kaktus.media нашрининг маълумотига кўра, президент Lynn’нинг оқ чанғи костюмини кийиб юрган. Toni Sailer’нинг расмий сайтида бу каби костюмнинг баҳоси 1 099 евро туради. Биринчи хонимнинг эгнида эса баҳоси 1 099дан 1 500 еврогоча бўлган Elin Light Fog сериясидаги куртка бўлган.

Кейинги ойда давлат раҳбарининг ташқи кийими қайтадан кўзга ташланган. Ўшанда президент пойтахтдаги бозорларни айланиб, савдогарларга назорат-касса машинасининг фойдали томонларини тушунтириб юрган. Ўшанда ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари президент Бээжинга ҳам, бозорга ҳам бирдек курткани кийиб борганини сезишган. Куртка эса Stefano Ricci Италия эркаклар кийимининг элита брендига тегишли эканини аниқлашган — бренднинг расмий сайтида қундуз ёқали куртканинг баҳоси 5900 доллар экани айтилади.

2-майда президент эски майдондаги Ҳайит намозига қатнашган. Ўшанда давлат раҳбарининг намозга кийиб борган янги либоси жамоатчиликнинг эътиборини тортган. Бунгача у бу либосини ҳеч қаерга кийиб бормаган эди. Factchek.kg нашрининг маълумотига кўра президентнинг бу кийими Италиянинг Paul&Shark брендига тегишли бўлиши мумкин. Бундай куртканинг қиймати бренднинг расмий сайтида 1 014 евро ёки 87 600 сом деб кўрсатилган.

Президентнинг иқтисод қилишга чақируви

Бишкекда 4-апрелда президент Садир Жапаровнинг иштирокида ижтимоий тармоқ ходимларининг республика йиғини ўтиб, унда у мамлакатдаги иқтисодий вазият боис қирғизистонликларни тўй-ҳашамларни камайтиришга, маблағни исроф қилмасликка, жумладан қимматбаҳо буюм сотиб олишни тўхтатиб туришга чақирган.

«Юртдошларимга, барча қирғизистонликларга очиқ айтиб, мурожаат қилайин, тўғри, ҳозир аҳвол оғир. Барча ерда қимматчилик. Нархлар қимматлади. Иш йўқ. Энг зарур нарсаларга пул топиш қийин бўлиб бормоқда. Дунёдаги охирги воқеалар сабаб вазият бундан ҳам ёмонлашиши мумкин. Биз тайёр бўлишимиз керак. Барчангиздан чиқимларни қайта кўриб чиқиб, қиммат буюмларни сотиб олишни кейинга жилдириб, тўй-ҳашамларни камайтириб, маблағни исроф қилмасликка чақираман. [...] Экин майдонларимизнинг бир метр ерини ҳам қисир қолдирмайлик! Баҳорнинг ҳар бир кунини ер билан ишлашга сарфлашингизни илтимос қиламан. Баҳорнинг бир куни — йилга тенг!» — деган у.

Шу билан бирга Жапаров «ҳар бир фуқарони ижтимоий томондан таъминлаш учун давлат кучини аямайди» деб ваъда қилган.