Президент Садир Жапаров «Кабар» ахборот агентлигига интервью бериб, яна бир бор олтин мавзуси ҳақидаги саволга жавоб берди. Суҳбат давомида журналист преиздентга жамоатчиликда «олтин ўғирланмоқда» деган гап-сўзлар ҳали ҳам тўхтамаганини айтган.
«Ўтганда ҳам айтган эдим, имкондан фойдаланиб, яна бир марта айтиб қўяй. Жогорку Кенеш тегишли комиссия тузиб, текшириб келишга тўла ҳуқуқли. Ҳеч ким тўсқинлик қилмайди. Етакчига айтаман, комиссия тузишсин. Текшириб келиб, умумхалққа [олтин ўғирлангани] рост ёки ёлғон экан деб эълон қилиб қўйишсин. Комиссияга жамоатчиликнинг вакилларидан ҳам қўшиб олишсин. [...] Мен айтиб қўяйин, тонналаган олтинни қўйинг, 1 кг олтин ўғирланган бўлса, яқиним ёки дўстим эканига қарамай, қамайман. Ўғирлаганини ўн баробар қилиб қайтартирамиз. Шунинг учун, мен президент бўлиб турганда, “олтин ўғирланади” деган тушунчадан умуман узоқ бўлинглар», — деди президент.
Бунга қадар «Қумтор»да аниқланган молиявий камчиликлар билан умумий қиймати 1 млрд доллар деб баҳоланган 19,2 тонна олтин сотилгани бўйича баҳслар фонида мухолифат ҳукуматдан ҳисобот талаб қилган. Ушбу талаб бўйича президент Садир Жапаров комиссия тузишни, таркибига муҳолифат аъзоларини ҳам киргизишни таклиф қилган. Бирлашган демократия ҳаракати (БДҲ) комиссияни бошқаришга тайёр эканини, «ҳукумат тарафдан конкрет қадамларни қутишаётганини» айтиб жавоб беришган.
22-сентябрда парламент депутатлари Вазирлар маҳкамасининг «Қумтор»нинг ши бўйича ҳисоботини тинглаши маълум қилинган эди. Муҳокама бўлиб, бўлмагани номаълум, депутатлар ёпиқ йиғин ўтказишди.