Вайрон этилган уйлар, ёндирилган машиналар: Қапчиғай қишлоғи чегарадаги қуролли тўқнашувдан кейин

223

14-сентябрда бошланган қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувда бир неча қирғиз қишлоғида юзлаган турар-жой ёқилиб, вайрон қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 20-сентябрга кўра расмий маълумоти бўйича, жанжал оқибатидан 59 қирғизистонлик вафот этган — ҳарбийлари ва турғунлар. 193 нафар киши жароҳат олган.

«Клооп»нинг журналистлари чегарада жойлашган Ақсай қишлоғининг ёнидаги Қапчиғай қишлоғига бориб келишди. Маҳаллий турғуннинг айтишича, Қапчиғайда 70га яқин турар жой вайрон қилинган.

Синдирилган электр симёғочи. Сурат: Бекболсун Кайипов / Kloop
Вайрон қилинган уй. Сурат: Бекболсун Кайипов / Kloop.
Маҳаллий турғун ва вайрон қилинган уйлар. Сурат: Бекболсун Кайипов / Kloop.
Бузилган объект. Сурат: Бекболсун Кайипов / Kloop.
Ёндирилган машина. Сурат: Бекболсун Кайипов / Kloop.
Бутунлай вайрон қилинган объект. Сурат: Бекболсун Кайипов / Kloop.