Бишкекнинг Свердлов туман судида 22-сентябрь куни суриштирувчи журналист Болот Темировнинг иши кўриб чиқилди, навбатдаги мажлис 28-сентябрь куни ўтадиган бўлди. Темиров паспорт, ҳарбий гувоҳнома олиш, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ва наркотик моддаларни сақлашда айбланмоқда.
Бир кун аввал суд мажлисидан томонлар ўзаро баҳслашишган, суд якуний қарорни бугун чиқариши кутилганди.
Суд қандай ўтди?
22 сентябрь куни бўлиб ўтган суд жараёни бир соат ҳам давом этмади. Темиров тарафдорлари айбловларга қўшилмаслигини айтиб, журналистнинг ишхонасида тинтув ўтказишда ва қатор протоколларда қонун бузилиш ҳолатлари бўлганини қайд этишди.
Бундан ташқари, экспертизалар Темировнинг гиёҳванд моддалар истеъмол қилмаганини кўрсатганини таъкидлаб, уни оқлашни сўраган.
Прокурор эса «ҳуқуқ-тартибот идораларининг барча ҳаракатлари қонуний бўлган» деди.
Суд томонларнинг сўзларини эшитиб, Болот Темировга сўнгги сўзни 28 сентябрь куни беришга қарор қилди.
Темировнинг ўзи эса буни «вақтимни олишга уриниш» деб атаган. Унинг сўзларига кўра, илгари суд ишни тезлаштирган бўлса, ҳозир чўзяпти.
«Жуда қизиқ. Шу пайтгача ҳафтада учта мажлис қўяётган. Энди эса бир ҳафтага қолдирилди. Бу суд қарорини эълон қилишга тайёр эмаслигини кўрсатади. Балки улар маслаҳатлашиб, гаплашаётгандир», — деб тахмин қилди у.
21-сентябрь куни Свердлов туман судида Темиров иши бўйича томонлар ўзаро баҳслашди. Унда айбловчи томони журналистни айбдор деб топиб, уни беш йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраган.
Ўз навбатида, суриштирувчи журналист ўзига қўйилган айбларни тан олмади.
«Жиноят ишининг ҳажмини ошириб, хоҳлаган нарсангизни қилишингиз мумкин, лекин бошиданоқ қўйилаётган асоснома - ёлғон. Анкета сохта эди. Ўша сохта анкета асосида паспорт олишнинг иложи йўқ. Иложи бўлса, унда паспорт бериш умумйи давлат тизимини ахлатга ташласа ҳам бўлади», - деди у.
Болот Темировга қўзғалган жиноят ишлари
20-январда Temirov Live давтлат ишхонаси орқали мазут сотиб 30 млн сомдан ортиқ фойда топган МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевнинг қариндошлари ҳақида суриштирув эълон қилган.
Икки кундан кейин, 22-январда, милиция Temirov Live’нинг асосчиси Болот Темировни ва унинг ҳамкасблари, тўкма оқин Болот Назаровни қўлга олган. Бундан ташқари ижтимоий тармоқларда Темировни ва унинг жамоасини қоралаган видеолар тарқай бошлаган.
Бунгача инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик (IPHR), Норвегиянинг Хельсинки қўмитаси (NHC), Инсон ҳуқуқлари бўйича Хельсинки Фонди (HFHR) ва Фуқаролик ҳуқуқ химоячилари (CRD) ҳукуматдан суриштирувчи журналист Болот Темировга нисбатан қўйилган айбларни олишга чақирган.
Ташкилотдагилар Темировга нисбатан жиноятлар «сиёсий аҳамиятга эга» ва «ҳукуматнинг юқори бутоқларидаги коррупцияни суриштириш учун аниқ қасос олиш» деб таъкидлашган.