Сурат: Боткендаги чегара можаросида жабрланганларга гуманитар ёрдам юборган кўнгиллилар

Қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув 14-сентябрда бошланган, 16-сентябрда эса вазият кескинлашган. Шу куни Бишкекдаги Кожомкул номидаги Спорт саройида бефарқ бўлмаган фуқаролар ва ҳокимият томонидан чегарага яқин туманларда жабрланганларга гуманитар ёрдам йиғиш учун марказлаштирилган пункт очилган.

Қирғизистонликлар ва бошқа давлатлар фуқаролари 16-сентябрьдан бери гуманитар ёрдам йиғиш пунктига кийим-кечак, озиқ-овқат, шахсий гигиена ва тиббий буюмлар олиб келишмоқда. Инсонпарварлик ёрдамини бўлиштириб ва юклашда кўп сонли кўнгиллилар жалб қилинган. Уларнинг ёрдами билан гуманитар ёрдамнинг биринчи партияси Қирғизистон жанубига16-сентябр куни  жўнатилди. «Клооп» журналисти Жоомарт Дуулатов Спорт саройига инсонпарварлик ёрдамини тўплаган кўнгиллилар ва фуқароларнинг мамлакат жанубига қандай ёрдам бераётганини суратга олди.

Сурат: Жоомарт Дуулатов, «Клооп»
Сурат: Жоомарт Дуулатов, «Клооп»
Сурат: Жоомарт Дуулатов, «Клооп»
Сурат: Жоомарт Дуулатов, «Клооп»
Сурат: Жоомарт Дуулатов, «Клооп»

Қуролли можаро

Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги қуролли тўқнашувда 2022-йилнинг 14-18-сентябрь кунлари камида 59 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, қуролли тўқнашувда 144 киши жароҳатланган.

Қирғизистон ҳукумати бу воқеани тажовуз деб атаб, Тожикистон томонининг  ҳужуми деди. Тожикистон, ўз навбатида, Қирғизистонни жанжални эскалация қилиш ва қуролли тажовузда айбламоқда.

ФВВнинг дастлабки маълумотларига кўра, Боткен вилоятининг хавфли ҳудудларидан 136 мингдан ортиқ, Иш вилоятидан эса 5301 киши эвакуация қилинган. ФВВнинг 18-сентябрь ҳолатига кўра берган маълумотида, Боткен вилоятига 209 тонна инсонпарварлик ёрдами етказилди. Президент Садир Жапаров 19-сентябрни умумхалқ мотам куни деб эълон қилди.

Қирғизистон Чегара хизмати қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни барқарорлашмоқда дея баҳоламоқда.