Россиянинг Ташқи ишлар вазирлигининг (ТИВ) расмий вакили Мария Захарова Россия Қирғизистон билан Тожикистон ўртасидаги чегара масалаларини ҳал қилишда ёрдам беришга тайёр эканини билдирди. Унинг баёноти Россиянинг ТИВ сайтига эълон қилинди.
Захарова Россия қирғиз-тожик чегарасидаги кескин вазиятдан хавотир билдириб, томонларни вазиятни сиёсий-дипломатик майдонга олиб чиқишга чақирди.
«Россиянинг, чегараларни аниқлаштиришда, жумладан, Марказий Осиёдаги қўшнилари билан чегара масалаларини ҳал қилишда бой тажрибасидан фойдаланган ҳолда томонларга икки томонлама, узоқ муддатли ечимга эришишда ёрдам беришга тайёрмиз», — деб ёзди Захарованинг сўзларини ТИВ.
Бу таклиф ҳақида Бишкек ва Душанба ҳозирча жамиятга очиқ баёнот қилмади.
Захарова бу баёнотини 14-сентябрь куни қирғиз-тожик чегарасидаги навбатдаги можаро фонида баёнот берди. Қирғизистон Чегара хизмати маълумотларига кўра, ҳозирда чегарадаги вазият нисбатан барқарор.
Қирғизистон билан Тожикистонга чегара масаласини ҳал қилишда ёрдам беришни таклиф қилган Россиянинг ўзи келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал қила олмай, ярим йилдан ортиқ вақтдан буён Украина билан уруш олиб бормоқда.