ИИВ йўл қоидасини бузганларга жазони кучайтиришни таклиф қилди

266

Ички ишлар вазирлиги йўл қоидасини бузганларга жазони кучайтирган қонун лойиҳасини таклиф қилди.

Жогорку Кенешнинг ижтимоий сиёсат қўмитаси 12-сентябрдаги йиғилишида ички ишлар вазири ўринбосари Октябрь Урмамбетов қонун лойиҳаси «йўл ҳалокатларини олдини олиш ва ҳайдовчилик тартибини мустаҳкамлаш» мақсадида ишлаб чиққанини таъкидлади.

Унинг ўзларига кўра, вазирлик йўл қоидасини қўпол тарзда ёки бир неча маротаба бузгани учун Жиноят кодексига ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этиш туридаги жазони янги турини киритишни тавсия этмоқда.

Шундай қилиб, «алкогол ичимлигига, гиёҳванд моддаларига, психотроп ва бошқа маст қилувчи воситаларига маст бўлган» ҳолатда машина бошқарганларга қуйидагилар таклиф этилади:

  • Ҳайдовчилик гувоҳномасидан 3 йилга  маҳрум қилиш;
  • Ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқларни уч суткага қамаш;
  • Агар ҳайдовчи йўл ҳалокатига сабабчи бўлса, ҳайдовчилик гувоҳномасидан ўн йилга маҳрум этиш;

Йўл назорати хизматининг бошлиғи Азамат Исраиловнинг сўзларига кўра, агар ҳайдовчи маст ҳолатида яна бир марта машина бошқарса, ҳайдовчилик гувоҳномасидан бутун умрга маҳрум этилади.

«Ўтган йили  [2021-йили] 12 мингдан ортиқ ҳайдовчи маст ҳолатида қўлга олинган. Жорий йилнинг 8 ойи ичида 8810 ҳайдовчи маст ҳолатида қўлга тушди. Уларнинг  биронтаси ҳам ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилмаган», — деди у.

Бундан ташқари, йўл ҳалокати бўлган ердан изини яширган ҳайдовчилар ҳам ҳайдовчилик гувоҳномасидан уч йилга маҳрум этилади.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги бир йилда 3 марта қўпол тарзда  қоидаларини бузган ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларини билиши бўйича тест синовларига қайта юборишни таклиф қилмоқда. Масалан, қарама-қарши чизиқни кесиб ўтганлар ёки светофорнинг қизил чироғида ўтиб кетганлар.

Эндиликда «алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва бошқа маст қилувчи воситаларга маст бўлган» ҳолатда  автомобил бошқарганлар 17 минг 500 сом миқдорида жарима ёки 30-40 соат жамоат ишларига тортилиши қаралган.

Агар ҳайдовчи бир йил ичида яна маст ҳолда автомобил бошқаргани аниқланса ёки аттестациядан ўтишдан бош тортса  — 20 минг сом жаримага тортилади ёки 40 соат жамоат ишлари ёки уч суткадан беш суткагача  озодликдан маҳрум қилинади деб таъкидланган

Жогорку Кенешнинг Ижтимоий сиёсат қўмитаси Ички ишлар вазирлиги вакилларининг  маълумотини тинглаб, қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Қирғизистонда ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисалари

ИИВ  мазкур қонун лойиҳасини Президент Садир Жапаровнинг 2021-йил декабрдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида ишлаб чиқди.

Президент ушбу фармонни инсонлар ҳалок бўлган йўл-транспорт ҳодисалари муносабати билан имзолади. Сabar.asia’ журналистлари  Қирғизистонда сўнгги 10 йилда йўл-транспорт ҳодисаларидан 10 мингга яқин одам ҳалок бўлганини ҳисоблаб чиққан.

Йўл-патрул хизмати бошлиғи Азамат Исроиловнинг таъкидлашича, йўл-транспорт ҳодисаларининг 95 %  инсон омили, яъни ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши ёки йўлда ҳаракатланиш қоидаларини билмаслиги оқибатида содир бўлади. Бундан ташқари, Исроилов уларнинг аксарияти йўлда ҳаракатланиш маданиятига бўйсунмаслигини айтди.