Бош прокуратура: Энергетика вазири Бекмурзаевга икки жиноий ишни қўзғалди

230
Доскул Бекмурзаев

Бош прокуратурадан энергетика вазири  Доскул Бекмурзаевге «хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш» фактлари бўйича  2 жиноий иш қўзғалганини  билдиришди.

Маълумотга кўра, Бекмурзаев 2021-2022-йиллари тегишли тармоқда «мутахассис эмас ходимларни» Бирлашган Араб Амирликларига, Туркия, Ўзбекистон ва Россияга хизмат иш сафарларига асоссиз юбориб, натижада давлат бюджетига «жиддий моддий зарар» келтирган.

«Бундан ташқари, у  “Теплые ключи” соғлиқни мустаҳкамлаш мажмуаси иншоотларини  капитал таъмирлашга умумий  15 миллион сомдан ортиқ зарар  келтирган. Натижада, [...] давлат ва хусусий шахсларнинг манфаатларини қўпол тарзда бузиб, уларга йирик миқдорда зарар келтирган», – дейилади маълумотда.

Мазкур воқеа бўйича ҳукуматнинг матбуот хизмати ва Бекмурзаев ҳозирча изоҳ бермади.

MediaHub нашрининг суриштируви

Апрель ойида MediaHub нашри журналистлари «Энергетика: миллионлаб ўғрилик, қарзга ботган  “ўлик жонлар”» деб номланган журналистик суриштирувини эълон қилган.

Суриштирувда энергетиклар раҳбарлари билан келишиб, коррупция  схемалари орқали давлат бюджетидан  миллионларни қандай чиқариб кетаётганини айтишган.

Журналистлар энергетиклар қарзларни икки схемада кечаётганини аниқлашган. Уларнинг бири  Гоголь ёзгандай «ўлик жонлар» деб аталади. Ушбу схема бўйича, электр энергияси учун ҳисоб квитанция электр энергиясидан фойдаланмаган «йўқ истеъмолчиларга» келади — ҳеч ким истиқомат қилмаган уйга ёки аниқ бўлмаган манзилга ёзилади.

Шу йўл билан квитанциядаги қарз ҳисобдан чиқариб олинади.

Журналистлар йирик миқдордаги ҳисоб квитанциялари ёзилган истеъмолчиларни топиб, ўнлаб коррупция ҳолатларни аниқлашган.

2021-йили «Ўшэлектр», «Жалолободэлектр», «Чигишэлектр» ва  «Тундукэлектр» очиқ ҳиссадорлик жамиятлари билан ваколатли вакил идораларининг масъул ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари натижасида 2016-2020-йиллар орасида умумий 897 млн 288 минг 500 сомлик  электр энергиясига бўлган қарзлар ноқонуний ҳисобдан чиқарилиб, давлатга алоҳида йирик миқдорда зарар келтирилгани аниқ бўлган.

Муаллифи: Бакай Алмаз