Чуй вилоятининг Западное қишлоғида 7 йил аввал мактаб қурилиши бошланган бўлса-да, ҳалигача қуриб битказилмаган. Бу ҳақда «Клооп» журналистига маҳаллий кенгаш депутати Зумрият Резахонова маълум қилди.
Унга кўра, 2015-йилда ҳукумат «Жеруй» олтин конидан олинган маблағ эвазига янги мактаб қуришга ваъда берган. Янги бино 2017 йилда фойдаланишга топширилиши керак эди.
«Дастлаб панелдан қурилган мактаб негадир қишдан қурила бошланди. Қолаверса, бутун мактабни фақат икки киши қурмоқда», — деди Резаханова.
Қурилиш, дея таъкидлади у, мактаб девори қурилиши билан тўхтаб қолган, девор энди қулашни бошлади. Депутат ҳукуматга мурожаат қилгач, қишлоққа мутасаддилар келган. Улар мактаб қурилиши 2022 йилнинг баҳорида давом этишига ваъда беришди.
«Шу билан бўлди. Ҳозиргача [мактаб] йўқ», — дея таъкидлади у. Шунингдек, у мактаб қишлоқдаги ягона «кўзга суртар» собиқ стадион ўрнида қурилаётганини қўшимча қилди.
Депутат қишлоқда ўрта таълим муассасаси йўқлиги сабабли ота-оналар уй сотиб олиб, мактаб сифатида жиҳозлаганини қўшимча қилди. Ҳозир у ерда болалар уч сменада таҳсил олмоқда, бино авария ҳолатида.
Западное қишлоғидаги болаларнинг бир қисми қўшни қишлоқдаги мактабда ўқийди, бироқ бу мактабда ўқувчилар сони меъёрдан кўп эканини қўшимча қилди Резаханова
Маҳаллий депутатнинг фикрича, болаларни мактабга махсус транспортда олиб бориш керак. Лекин, одатдагидек, ўша автобус болалар эмас, бошқа йўловчилар билан тўла. Бундан ташқари, мактаб автобуслари жадвали болаларнинг дарслари билан мос келмайди.
«Бошқа микроавтобуслар болаларни махсус автобус бор деб олиб кетмайди. Мен бригадирдан қандай ҳақинг бор деб сўрадим. Улар [ўқувчилар] ҳам Қирғизистон фуқаролари. Агар у дарсга кечикса-чи? Агар биринчи дарсга бориш шарт бўлмаса-чи? Нима, болалар жамоат транспортидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмасларми?» — дея Резаханова куюниб гапирди.
У маҳаллий аҳоли мактаб қуриш учун ҳомийлар топишга тайёр эканини қўшимча қилди. Бироқ, давлат мактаб қуришни бошлагани боис, уни қуришни давом эттира олмаяпти ёки аксинча, бузиб ҳам юбора олмаяпти.
Қирғизистондаги мактаблар
Сўнгги расмий маълумотларга кўра, Қирғизистондаги авария мактаблари сони 204 тага етди — бу мамлакатдаги ҳар ўнинчи мактаб авария ҳолатида эканлигини англатади.
Бундай мактабларда болалар ҳар куни ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб ўқишади. Авария ҳолатидаги мактабларнинг деярли барчаси – 204 та мактабдан 192 таси қишлоқ жойларда жойлашган. Кўпчилиги лойиҳа асосида қурилмаган.
Мамлакатдаги яна 400 та мактаб капитал таъмирга муҳтож ва улар авария ҳолатидаги мактаблар рўйхатига қўшилиши мумкин. Турли ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатдаги мактабларнинг тўртдан бири, айрим манбаларга кўра, учдан бир қисми аянчли аҳволда. Бу мактабларда ҳар куни камида 300 минг бола таҳсил олади.
Авария ҳолатидаги мактаблар йиллар давомида таъмирланмай, режалаштирилган янги мактаблар қурилиши битмай келмоқда.