Болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун ўлим жазосини киргизиш ғоясининг нимаси нотўғри?

Иллюстрация: Stefan Kalweit-Schaulies/flickr

5 сентябрда Боткен вилояти Қадамжой туманида даҳшатли воқеа содир бўлди. Милиция 14 ёшдаги ўсмир қизни бир гуруҳ эркаклар зўрлаб, шафқатсизларча ўлдирганини билдирди.

Бу Қирғизистонда қизларни зўрлаб, кейин ўлдириб қўйган биринчи воқеа эмас. Шунга қарамай, зўравонлар кўп вақтларда жазосиз қолади.

Қизларнинг хавфсизлигидан хавотирланган кўп қирғизистонликлар ижтимоий тармоқларда қонунларни зўравонларни ўлим жазосига тортиб ёки кастрация каби қаттиқ чоралар кўрилишини талаб қилишмоқда. Суд адолатига ишонмай қолганлар жиноятчиларни суд ва терговсиз ҳам ўзлари жазолашини айтишмоқда.

Бу масала парламентда ҳам кўтарилди. Йилдан-йилга болаларни зўрлаган ҳамда ўлдирган воқеалардан кейин депутатлар жиноятчиларга жазони кучайтириб, Қирғизистонда ўлим жазосини киритиш ташаббусини кўтаришади.

Аммо юристлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва Жогорку Кенешнинг баъзи депутатлари ўлим жазосини киритиш адолатни ўрнатмай, аксинча, мамлакатда бусиз ҳам етарли бўлган адолатни кўпайишини айтишмоқда.

Ўлим жазосини киритиш билан Қирғизистондаги зўравонлик эпидемиясини даволаса бўладими ҳамда уни киритишга қарши чиққанлар агар ўлим жазоси кирса, қўлида йўқ, айбсиз шахслар унинг қурбони бўлиб қолиши мумкин дейишади?

«Менинг ёлғиз қизим бор эди. Мактабда яхши ўқирди. Кўчага [рухсатсиз] чиқмас эди. Ўша зўравонларни отиб ташланглар ёки халққа беринглар. Буни ўзимиз қиламиз», — деди Айдайнинг отаси.

Халққа бериб шариат қонунларига кўра жазолаш

Ўлдириб кетилган Айдайнинг ота-онаси Асан Мирзабдиллаев билан Жумагул Мирзабдиллаева Turmush нашрига интервью бериб, ёлғиз қизининг ўлимини қабул қилиш қийинлигини айтишди. Улар жиноятчиларни қаттиқ жазолашни талаб қилмоқдалар.

«Менинг ягона қизим бор эди. Мактабда ҳам яхши ўқиган ва кўчага [рухсатсиз] чиқмаган. Ўша безориларни ё отиб ташланг, ё халққа топширинг, ўзимиз қиламиз унда», —деди Айдайнинг отаси.

Қизнинг қон ютиб ўтирган онаси ҳам шундай фикрда.

«Ўлим жазосини берсин! Халқнинг олдида туриб, ўша учаласини менинг олдимда отиб ташлашсин», — деди Айдайнинг онаси

Turmush нашридаги видеодан скриншот

Марҳум оиласининг дўсти сўнги йилларда Қирғизистонда болаларга нисбатан зўравонликларнинг кўпайганини, бунинг олдини олиш учун қаттиқ чораларни кўриш зарурлигини эслатиб ўтди.

«Бундай ҳолатлар такрорланмайдиган даражага эришиш керак. Бундай ҳолатга келган оилалар ва аҳолининг талаби - жуда қаттиқ ишлайдиган давлатнинг қонуни бўлсин. Агар қонун ишламаса, унда шариатга қўйиб берсин. Одамлар ўзлари қарор қилишлари мумкин. Илгари бундай муаммо оқсоқоллар қонунисиз ҳам ҳал қилган. Унда мана шунга олиб келиш керак», - деб ҳисоблайди у.

Иссиқкўл вилоятининг Туп қишлоғи аҳолиси қизларни ўғирлаш, зўрлаш ва ўлдириш ҳолатлари кўпайгани учун қизлар хавфсизлигидан қўрқишаётганини айтишди.

«Жуда ёмон воқеа бўлди. [Айдай зўрланиб, кейин ўлдирилгани ҳақидаги] хабарни ўқиб юрагим эзилди. Икки қизим бор, улар учун қўрқаман», - дейди қишлоқ яшовчиси Венера.

Қишлоқнинг ўсмир қизлари бу воқеадан кейин жуда қўрқиб қолишганини айтишди.

«Бизга машиналар сигнал берса ёки нимадир деса, биз жуда қўрқамиз. Жазони кучайтириш керак», — дейди улар.

Қишлоқ фуқароси Турдубек Тункатаров болаларга нисбатан бундай жиноят содир этган жиноятчилар яшашга лойиқ эмас, деб ҳисоблайди.

«Зўрлагани етмагандай, ўлдириб ҳам кетишди. Баъзилар қонунлардан қўрқмайди. Бундай жиноятчиларни ўзларини ўлдириш керак», — деди у.

Қирғизистонда болаларга нисбатан жинсий жиноят қилганларга нисбатан ўлим жазосига тортиш ташаббусини 7 сентябрда депутатлар қўллаб-қувватладилар. Уларнинг орасида Ирисбек Атажанов, Тазабек Икрамов, Адахан Мадумаров ва Чолпон Султанбекова бор.

Султонбекова суд ислоҳотларини кутишнинг ҳожати йўқ, деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, ислоҳотга қадар ўнлаб йиллар керак бўлади ва бу вақт ичида болаларга нисбатан кўпроқ жиноят содир этилади.

«Агар суд тизими тўғри ишлай бошлашини кутсак, кўпроқ фарзандларимизни йўқотамиз. Энг ёмони, бу ҳаётнинг одатий қисмига айланиб бормоқда. Биз телефонни очганимизда яна кимдир зўрланганини кўрамиз. Энг ёмони, бу нарса оилада содир бўлади. Ўзларининг қариндошлари қиз ва ўғил болаларни зўрлашмоқда. Шунинг учун бу масалани кўтариб, жиддий қарорлар қабул қилиш керак», — деди у.

Ўлим жазоси фақат камбағаллар учун бўлиб қолади

Бироқ жамоатчилик ва парламент минбарида кўплаб фикрлар билдирилмоқда. Айрим депутатлар, ҳуқуқшунослар ва ҳуқуқ ҳимоячилари Қирғизистонда суд-ҳуқуқ ислоҳоти амалга оширилмагани ва ўлим жазосининг жорий этилиши суд тизимидаги кўплаб хатолар туфайли ночор ва ижтимоий ҳимояланмаган фуқаролар қурбон бўлишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Депутат Жанар Акаев ўз ҳамкасбларининг ўлим жазосини жорий этиш таклифига изоҳ берар экан, Қирғизистоннинг суд тизими адолатсиз эканлигини, шунинг учун ҳам «юзлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкинлигини» эслатди.

«Бундай шафқатсизликка йўл қўйганлардан албатта нафратланишимиз керак. Ҳозирги суд тизими билан ўлим жазосини жорий этиш адолатданми? Бошқа кўплаб жазо турлари мавжуд. Бу йил Қозоғистон ўлим жазосидан қайтди. Келинг, бу жиҳатни яна бир бор ўйлаб кўрайлик», — деди Акаев.

Акаевни ҳамкасби, депутат Медербек Алиев ҳам қўллаб-қувватлади. Унга кўра, судлар ўлим жазосини пули бўлмаганларга чиқара бошлайди.

«Суд тизими қандай эканлигини, суд жараёнлари қандай олиб борилишини ҳаммамиз биламиз. ҳали ҳам камбағалларнинг болалари қатл қилинади, отиб ташланади ва судланади. Бойлар ҳеч қачон қатл қилинмайди. Бу аччиқ ҳақиқат. Балки келажакда, идеал ҳолда, суд тизими мавжуд бўлганда, тергов органлари мутлақ равшан бўлганда, биз бу ҳақда ўйлашимиз мумкин», — деди депутат.

Судлардаги коррупция ҳақида адвокат Индира Саутова ҳам гапирди. Унинг сўзларига кўра, «бойвуччалар» жавобгарликдан қочишади.

«Ушбу моддага бечора ва бегуноҳ одамлар дуч келиши мумкин», — деди у.

Амалдаги қонунларни тартибга солиш керак

Юрист шунингдек, Қирғизистонда ўлим жазосини киргизишдан аввал, биринчи навбатда, амалдаги қонунларни, аниқроқ айтганда, жавобгарлик чораларини амалда қўллаш тизимини тартибга солиш керак деб ҳисоблайди.

«Томонларнинг ярашуви билан зўрланган одамни жавобгарликдан бўшатиш имкониятини олиб ташлаш керак. Бундай ишни [жабрланган болаларнинг] ота-оналари қилади. Болаларга нисбатан жинсий жиноят қилганларни муддатидан аввал озодликка чиқариш ҳуқуқига эга қилувчи қоидани олиб ташлаш керак. Жинсий жиноятлар билан судланганларни ётоқ қамоғига кўчириш, бошқача айтганда деярлик тўлиқ эркинликда бўлиш нормасини олиб ташланглар. Судлар ва терговчилардан актни нотўғри квалификациялашга йўл берувчи коррупцион дерахани олиб ташланган», — деб билдирди у.

Унинг айтишича, бундай нормалар депутатларнинг Қирғизистонда ўлим жазосини киргизиш ташаббусига қараганда самарали бўлади.

Ўз навбатида IWPR’нинг (Ураш ва тинчликни ёритиш институти) Марказий Осиёдаги вакиллигининг дастурий менежери Бегайим Замирбек жиноятнинг олдини олишда жазонинг оғирлиги эмас, жазодан қочиб қутила олмаслиги муҳим эканини эслатди.

«Агар суд тизими зўрлаганларни суд залидан бўшатмай, қонун доирасида қаттиқ жазоласа, бу барча зўрлаган одамларда бу мамлакатда зўравонлик кўрсатганлар жазоланади деган белги бўлар эди», — деди у.

Шунингдек, Бегайим зўравонликдан жабрланганлар судларнинг ва ҳуқуқ тартибот органларининг адолатлилига ишонмайди, шу сабабдан ёрдам сўраб мурожаат қилган ҳолатлар жуда кам эканини таъкидлаб ўтди. Айниқса бу болаларга тегишли бўлганда — улар менга ишонмай қўйишади деб қўрқишади.

«“Политклиника”нинг суриштирувига кўра, аксарият ҳолатда болаларни қариндошлари ва оиланинг яқин одамлари зўрлайди. Бизнинг мамлакатда оилавий ва қариндошлик алоқалар мустаҳкамлигини ҳисобга олганда, яқинлари тарафдан бўлган зўрлик-зўравонликни яширади. Чунки уялишади ва шов-шувдан қочишади. Бундай жиноятларни яширишнинг фоизи қанчага ўчишини тасаввур қила оласизми? Жабрланган оила уларнинг қариндоши ёки яқин одами тизим билан ўлдирилмаслиги учун зўравонликни яшириб қолади», — деб билдирди у.

Унинг айтишича, зўрлик-зўравонлик кўрган болалар «ҳеч қачон зўравонларни жазолаш билан ҳақиқатга етиша олишмайди ва энг яқин одамлари тарафида босимга дучор бўлишади».

Ўлим жазоси жиноятларнинг олдини олмайди

Жаҳон амалиётида эса ўлим жазоси жиноятни бартараф этмаслигини кўрсатмоқда. БМТ дунё давлатларини ўлим жазосидан воз кечишга бир неча бор чақирган.

«Ўлим жазоси жиноятлар сонини камайтириши ҳақида ишончли далил йўқ. Агар ўлим жазоси жорий этилса, суд тизимидаги ҳар қандай хато ёки нуқсон тузатиб бўлмайдиган ва қайта тикланмаб бўлмайдиган ҳолга келади», — деб билдиришди БМТдан.

«Болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш лигаси» жамоатчилик фондининг етакчиси БМТнинг 1996-йилдаги тадқиқотини ёдга олиб, ўлим жазоси болаларга қарши жиноятларни йўқ қилмаслиги исботланмаганини айтади. Унинг айтишича, қонун бўйича ўлим жазосини олиб ташлаган давлатлар бўйича статистика ўлим жазосини ижро қилиб билан жиноятчилик даражасининг ўртасидаги алоқанинг йўқлигини тасдиқламоқда.

Ички ишлар вазири ўринбосари Эркебек Аширхожоев 9-сентабрда ўтган «Ата-Журт Қирғизистон» фракциясининг йиғилишида болаларни зўрлашда айбланаётганларга тегишли жазо ўлим жазоси эмас, балки умрбод қамоқ жазоси эканлигини айтди.

*Қирғизистоннинг ҳозирги қонунида «ўлим жазоси» деган пункт йўқ. Одамга ёки одамларга жазонинг энг оғир тури бўлиб — умрбод озодликдан маҳрум қилиб бўлиб ҳисобланади.

«Педофил — маънавий жиҳатдан энг тубан одам бу йўлга қадам қўяди деб ўйлайман, шу билан бирга уни одам деб аташ ҳам қийин. Ўлим жазосига келсак, турли фикрлар бўлмоқда. Айримлар ўлим жазоси бўлган ерда жиноятчилик камайгани йўқ деб, ўлим жазоси бўлган ерда ҳам жиноятчиликнинг даражаси шундай бўлмоқда деб [айтишмоқда]. Менинг фикрича, ишлаётган кодекслар бўйича “умрбод озодликдан маҳрум қилиш” жазоси бор. Умрбод озодликдан ажратиш етарли деб ўйлайман», — деган ИИВ етакчисининг ўринбосари.