Ҳарбий прокуратура қизни зўрлашда гумонланган Миллий гвардиянинг икки ҳарбийсини қўлга олди

289

Ҳарбий прокуратура қизни зўрлашда гумонланган икки ҳарбий ходимни қўлга олди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдирди.

Уларнинг маълум қилишича, 2022-йилнинг 5-сентябрида жабрланувчи қиз милицияга ариза билан мурожаат қилган. У 5-сентябрга ўтар кечаси тахминан соат 4:30 да Сидик/Тоголок-Молдо кўчаларининг кесилишида икки бол куч қўлланиб, машинанинг ортки ўриндиғида зўрлаганини айтиб берган.

Назорат органи «Зўрлаш» моддаси билан жиноят иши қўзғалганини билдирди.

«Ҳарбий прокуратура 2022-йилнинг 11-сентябрида гумонланувчиларни қўлга олди  — улар Бишкек гарнизонининг Гауптвахтасига киргизилди. 12-сентябрда Биринчи май туман судида гумонланувчиларнинг эҳтиёт чораси қабул қилинади», — деб билдиришди Ҳарбий прокуратурадан.

Зўрлаш ҳақида 2022-йилнинг 9-сентябрида маълум бўлган.

Биринчи май туман ИИБдан факт маълумоти қайд этиш журналига киргизилганини билдиришган. У ердан тўпланган материаллар терговгача бўлган текширув учун Ҳарбий прокуратурага ўтказиб берилишини таъкидлашган эди.

Аёлларга нисбатан зўравонлик

Қирғизистон дунёдаги аёлларнинг фаровонлиги ва хавфсизлиги бўйича 2021-йилга кўра глобал индексда (WPS Index) Марказий Осиё давлатлари ичидан энг хавфли мамлакат деб топилган. Қирғизистонда қизларни ўғирлаб, зўрлаб, ўлдириб ҳам кетишади.

2022-йилнинг апрелида БМТнинг Инсон ҳақлари бўйича ишчи гуруҳининг мутахассислари Қирғизистондаги аёлларнинг ва қизларнинг вазияти бўйича баёнот қилган. Баёнотда БМТнинг мутахассислари Қирғизистонда жинсий зўравонликка учраган аёлларнинг ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилиш даражаси анча паст эканини таъкидлашган.

Экспертлар бунга ҳуқуқ тартибот органларининг жабрланганларга нисбатан бефарқ экани, профессионал терговчи аёлларнинг, шунингдек ўқишдан ўтган судьяларнинг йўқлиги сабаб деб билдиришган.

Агар сиз ҳамроҳингиз ёки нотаниш одамнинг зўравонлигига дучор бўлсангиз, ёрдам олиш учун милиция ходимларига ва мамлакат ҳудудларидаги кризис марказларига мурожаат қилишингиз мумкин.