Амантур Исмаилов кураш бўйича жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритди

287

Грек-рим кураши бўйича спортчи Амантур Исмаилов Сербияда ўтаётган кураш бўйича жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритди. У 67 кг вазнгача бўлган мусобақада куч синашди.

Исмаилов 3-ўрин учун мусобақада грузиялик Жони Хецурианини 17:8 ҳисобида мағлуб этди.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от ФЕДЕРАЦИЯ БОРЬБЫ КР 🇰🇬 (@kyrgyzstan_wrestling_official)

Амантур Исмаилов 24 ёшда. У 2021-йилги Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори ҳисобланади.

Исмоилов қўлга киритган бронза қирғиз полвонлари учун ушбу жаҳон чемпионатидаги иккинчи медаль бўлди. 11-сентабр куни грек-рим курашчиси Ақжол Махмудов 77 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритиб, ушбу спорт тури бўйича қирғизистонлик илк жаҳон чемпиони бўлди.

13-сентябрь куни грек-рим курашчиси Жоламан Шаршенбеков 60 килограмм вазн тоифасида олтин медаль учун кураш олиб боради. Шу куни Айсулу Тинибекова бронза учун кураш олиб боради.

Кураш бўйича жаҳон чемпионати 18-сентябрга қадар давом этади. Унда Қирғизистондан 15 нафар спортчи иштирок этади.