Россиянинг Москва вилоятидаги ИК-5 Федерал давлат маҳкамасида 11 қирғизистонлик аёл жазосини ўтамоқда. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги матбуот хизмати билдирди.
Маҳкама маълумотига кўра, 9-сентябрда элчи Гулнара-Клара Самат жазосини ўтаётган аёллардан хабар олди.
Учрашувда элчи Россиянинг ҳудудида судланган қирғизистонликларнинг ўз юртида жазо муддатини ўташи ҳақида маълумот берди. Шунингдек у қамоқдаги аёлларнинг саволларига жавоб берди.
ИИВ маълумотига кўра, Россиянинг қамоқларида умумий 1834 қирғизистонлик жазо муддатини ўтамоқда.
Ички ишлар вазири ўринбосари Нурбек Абдиев Қирғизистон фуқаролари Россияда «Қотиллик»дан «Гиёҳванд моддаларни тарқатиш»гача ҳар қандай моддалар билан судланганини айтган.
«Оғир ва алоҳида оғир моддалар бўйича 859 нафар киши, иқтисодий жарима бўйича 109 нафар киши, гиёҳванд модда бўйича 327 нафар одам жазосини ўтамоқда», — деган у.
Россиянинг Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 2021-йилга нисбатан умумий Россияга 1 миллион 639 минг 28 қирғизистонлик кирган. Унинг 884 минг 133и ишга ўрнашиш мақсадида борган.