Қамоқдан мактуб: Фаол Балтабаев куч идоралари сўз эркинлигига босим кўрсатаётганини айтди

251

Фаол Адилет Балтабаев жамоатчиликка қамоқдан хат орқали мурожаат йўллади. У куч идоралари сўз эркинлигига «тоталитар тизимнинг босимини кўрсатмоқда» дея таъкидлади.

Балтабаев аввал ўзининг эркинлигини давлатнинг қонуний ҳуқуқини билган фуқароси қатори олиб юрганини айтди.

«Биз ўзимизни эркин давлат фуқаролари каби қонуний ҳуқуқларимиздан фойдаланиб, давлат олдидаги вазифамизни тушунган инсон қатори олиб юрганмиз. Афсуски, куч тизимлари сўз эркинлигига тоталитар режимнинг босимини кўрсатмоқда. Менга жуда муҳим бўлган ҳар бирингизнинг шиорингиз сўнги ғалабамизга катта хисса бўлади деб ишонаман», — деб ёзди у.

Шунингдек Балтабаев уни қўллаб-қувватлаган журналистлар, сиёсатчилар ва фаолларга миннатдорчилик билдирди.

Адилет Балтабаевнинг иши

Адилет Балтабаев 30-июнда назорат-касса аппарат ўрнатишга қарши норозилик акциясида бевосита эфир бераётган вақтда қўлга олинган. Унга  «Оммавий тартибсизликлар» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, Бишкек шаҳар ИИБнинг вақтинчалик ҳибсдан сақловчи жойига киритилган.

Унинг  иши 5-сентябрда Бишкекнинг Биринчи май туман судига ўтказиб берилган.

Балтабаев унгача ҳам милиция томонидан қўлга олиниб, чақирганда келиб туриш мажбурияти билан озод этилган. У  Next TV телеканалининг журналисти қатори ҳам таниқли.

Канал эгаси ва сиёсатчи Равшан Жээнбеков Балтабаев фейсбукка ёзган  постлари учун қўлга олинганини айтган.

Адилет Балтабаев ижтимоий тармоқдаги постларида сўз эркинлигига бўлган босим, Жер-Уй олтин кони ҳақида, НКМга ва қиморхоналарга, президент  резиденцияси қурилишига қарши фикрлар ёзган. Шунингдек у журналист Болот Темировни қўллаб чиққан.