Туп тумани милициясининг ходими ўн йилдан буён рафиқасини калтаклаган деб гумон қилинмоқда. Маълумотни «Клооп»га Иссиқкўл вилоят ИИБнинг матбуот хизмати тасдиқлади.
Маълумотга кўра, жабрланувчи милицияга август ойи охирида ариза ёзган. Ҳозирча куёви озодликда юрибди.
«Гумондор офицер мақомини ушбу воқеага қадар олган. Суд тиббий экспертиза натижасини кўтяпмиз. Жиноий ишни қўзғаш қарори экспертиза хулосасидан кейин қабул қилинади. Шунингдек ҳуқуқий баҳо берилади», — деб билдиришди милициядан.
Маҳкамадан милиция ходими устидан қайнопаси ҳам ариза ёзиб, қўл кўтаришда айблаганини қўшимча қилди.
Оилавий зўравонлик ҳамда фемицид
2021-йили Қирғизистон дунёдаги аёлларнинг тинчлиги ва хавфсизлиги бўйича глобал индексда (WPS Index) Марказий Осиё давлатларининг ичидан энг хавфли ўлка деб ҳисобланади. Мазкур индексда Қирғизистон аёлларнинг вазияти баҳоланган 170 давлатнинг ичидан 97-ўринни эгаллаган.
Шунингдек, Amnesty International 2021-йили Қирғизистонда оиладаги зўравонлик «кенг кўламда» бўлганини таъкидлаган. Ташкилотнинг баёнотида, жабрланганлар ҳужум қилганлардан иқтисодий жиҳатдан қарам бўлгани сабаб ва гап-сўзга қолишдан қўрққанидан милицияга кўп ҳам мурожаат қилмаслиги айтилган.
ИИВнинг маълумотига кўра, ўтган йили мамлакатда 10 мингдан ортиқ оилавий зўравонлик факти қайд этилган.
Доимо бўлиб турган оилавий зўравонлик аёлларнинг турмуш ўртоқлари, фуқаролик никоҳида бирга яшаган одамлари ёки эски шериклари томонидан ўлдирилишига олиб келади. Одам ўлдиришнинг бу тури фемицид деб аталади.
Сиз ёки сизнинг яқинларингиз зўравонликка учраган вақтда қуйидаги кризис марказларига мурожаат қилсангиз бўлади.
Кризис марказларининг манзили:
- «Шанс» кризис маркази: Бишкек, Чүй проспекти 207, 509-хона - 0709 710 320;
- «Сезим» кризис маркази — Бишкек, Табишалиев кўчаси 3 - 0312512640
- «Энсан — Диамонд» жамоат ташкилоти — Ўш, Ленин кўчаси 205/105 - 0772328960
- «Акилкарачач» кризис маркази — Ўш вилояти Гулча қишлоғи - 0555281423
- «Аруулан» кризис маркази — Ўш, Ленин кўчаси 205 - 0776380777
- «Ак журок» кризис маркази: Ўш, Ленин кўчаси 205 - 0 550 231 329, 0 322 245 976
- «Мээрбан» кризис маркази — Ўш, Ленин кўчаси 312/23 0773843461
- «Тендеш» кризис маркази — Норин, Қирғиз кўчаси 31/3 0700257890
- «Маана» кризис маркази — Талас, Тагайбаев кўчаси 274/2 0557484713
- «Жанил Мирза» кризис маркази — Баткен, Сидиков кўчаси 3 0777393077
- «Каниет» кризис маркази — Жалал-Абад, Б. Осмонов кўчаси 113 0372255084
- «Аялзат — аёллар ташаббусини қўллаб-қувватлаш» жамоат бирлашмаси: Каракол, Абдрахманов кўчаси 105-14 - 0392 251 091, 0553 835 717;
- «Алтинай» кризис маркази — Чолпон-Ота шаҳари - 0709 694 550
- «Мээрман» кризис маркази — Қоракўл шаҳри - 0706 383 637
- «Химая» аёлларга ёрдам бериш ва реабилитация маркази: Қоракўл - 0702 223 535 — бевосита алоқа рақами - 0551 733 390.