Боткен вилоятининг Қадамжой туманида 14 ёшдаги қизнинг ўлдирилишига алоқаси бор деган гумон билан, тўртинчи шубҳали сифатида вояга етмаган йигит қўлга олинди.
ИИВ берган хабарга кўра, 8-сентябрь куни гумонланувчи қонуний вакили ва ижтимоий педагог иштирокида сўроқ қилинган. Терговдан кейин ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари йигитни қамоққа олди.
Матбуот хизмати маълум қилишича, 9-сентярбда Қадамжой туман суди гумонлунувчи икки ойга қамоқда қолдирган.
14 ёшдаги қизнинг ўлдирилиши
Милициядан 4-сентябрь куни Ўш — Раззаков автойўлининг 146-чақиримида Ногардан қишлоғидаги селни буриб кетувчи тоннелнинг ичида номаълум қизнинг жасади топилганини билдиришган.
Боткен вилоят ИИБ ходимлари қизнинг қўллари ортига боғлангани, бўйнида эса ип билан бўғишдан қолган излар борлигини билдирган.
Мазкур факт бўйича «Қотиллик» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган. 5-сентябрда жиноятда гумонланиб Қадамжой туманининг 1995, 1997 ва 1998-йили туғилган уч турғуни қўлга олинган.
Бундан ташқари, қўлга олинганлар қизни зўрлашда ҳам айбланаётгани маълум. 14 ёшли қизнинг воқеаси жамоатчиликда қизғин муҳокамага олиниб, Жогорку Кенешнинг айрим депутатлари ёш болаларни зўрлаганларга ўлим жазосини киргизишни таклиф қилган.
Воқеа бўйича президент Садир Жапаров ҳам реакция қилиб, бу ишни шахсий назоратига олганини айтган. Бош прокурор Қурманқул Зулушев ҳам иш шахсий назоратига олинганини билдириб, ҳуқуқ тартибот орган ходимлари бу ишни адолатли тергов қилади деб ваъда қилган.