Боткен вилоятининг Қадамжой туманида 14 ёшдаги қизнинг ўлдирилишига милиция ходимларининг алоқаси йўқ деб ИИВнинг матбуот хизматидан билдиришди.
Вазирликнинг маълумотига кўра, интернетнинг қирғиз сегментида ўсмирни ўлдиришда гумонланиб қўлга олинганлар милиция ходимлари экани ҳақида «ёлғон маълум» тарқаган. ИИВдан бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлашди.
«Бу ишнинг адолатли тергов қилиниши Боткен вилоят ИИБ раҳбариятининг шахсий назоратида», — деб қўшимча қилишди вазирликдан.
14 ёшдаги қизнинг ўлдирилиши
Ўсмир қизнинг ўлдирилгани 5-сентябрда маълум бўлган.
Милициядан 4-сентябрь куни Ўш — Раззаков автойўлининг 146-чақиримида Ногардан қишлоғидаги селни буриб кетувчи тоннелнинг ичида номаълум қизнинг жасади топилганини билдиришган.
Воқеа жойига келган милиция ходимлари қизнинг қўллари ортига боғланганини, бўйнида ип билан бўғишдан қолган излар борлигини аниқлашган.
Мазкур факт бўйича «Қотиллик» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган. 5-сентябрда жиноятда гумонланиб Қадамжой туманининг 1995, 1997 ва 1998-йили туғилган уч турғуни қўлга олинган.
Милициядан гумонланувчилардан бирининг машинасида далиллар топилиб, машинаси буюм далил қатори олинганини қўшимча қилишган.Тергов давом этмоқда.