Қадамжойда қизнинг ўлдирилиши: Бош прокурор ота-онанинг вазифаси болани тўғри тарбиялаш эканлигини айтди

380

Бош прокурор Қурманқул Зулушев Боткен вилоятининг Қадамжой туманида ўлдирилган 14 ёшли қизнинг ўлимига изоҳ берди. У маҳаллий аҳоли билан учрашувда ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари бу ишни адолатли ўрганади деб ваъда берди.

Зулушев айни дамда хизмат сафари билан Боткен вилоятида юрибди. У қизнинг ўлими билан боғлиқ иш президентнинг шахсий назоратида эканини эслатди.

«Яқиндагина президент фармон чиқарган («Миллий қадрият тўғрисида»). Бу шундай воқеалар сони ортиб бораётганидан болаларимизни ҳимоя қилиш мақсадида чиқарилган. [14 ёшли қизнинг ўлдирилиши иши] ҳам менинг шахсий назоратим остида. Биз бу ишни адолатли текширамиз. Бундай ваҳшийлик қилганлар суд томонидан шафқатсиз жазоланиши керак. Бу бизнинг қирғиз халқига мос бўлмаган бегона кўриниш. Бизда бундай воқеалар бошқа такрорланмаслигини истардим. Болани тарбиялаш ҳар биримизнинг бурчимиз», - деди Қурмонқул Зулушев.

Аввалроқ президент Садир Жапаровнинг ўзи ҳам шундай фикр билдирган эди. Унинг таъкидлашича, қирғиз халқи «қадимдан қизларга алоҳида эътибор билан муносабатда бўлинган, бундай шафқатсизликка у ёқда турсин, қизларнинг бир тола сочини ҳам тўкмаган халқ» деб таъкидлаган.

«Яқиндагина қадриятни асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш тўғрисидаги фармонни қабул қилганимиз бежиз эмас. Бу жамиятимизни ташқаридан кириб келган ёмон одатлардан асраш мақсадида миллий ўзлигимизни тиклашга қаратилган олдиндан ўйланган саъй-ҳаракатлардир [...] Ёш авлод тарбиясини янада кучайтирайлик», — деб билдирган давлат раҳбари.

14 ёшдаги қизнинг ўлдирилиши

Милициядан 4-сентябрь куни Ўш — Раззаков автойўлининг 146-чақиримида Ногардан қишлоғидаги селни буриб кетувчи тоннелнинг ичида номаълум қизнинг жасади топилганини билдиришган.

Боткен вилоят ИИБ ходимлари қизнинг қўллари ортига боғлангани, бўйнида эса ип билан бўғишдан қолган излар борлигини билдирган.

Мазкур факт бўйича «Қотиллик» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган. 5-сентябрда жиноятда гумонланиб Қадамжой туманининг 1995, 1997 ва 1998-йили туғилган уч турғуни қўлга олинган.