Чуй вилоятининг Москва туманида 26 ёшли қизни зўрлашда гумонланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Чуй вилояти ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, жабрланган қиз милицияга 4-сентябрда мурожаат қилиб, бир кун аввал бир киши уни сочидан судраб Ақсув қишлоғидаги эски ғишт заводига олиб бориб зўрлаганини айтиб берган.
Мазкур факт «Зўрлаш» моддаси билан қайд этилиб, гумонланувчи вақтинча сақлаш жойига киргизилган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Аёлларга нисбатан зўравонлик
Қирғизистон дунёдаги аёлларнинг тинчлиги ва хавфсизлиги бўйича 2021-йилга кўра глобал индексда (WPS Index) Марказий Осиё давлатларининг ичидан энг хавфли ўлка деб топилган. Қирғизистонда қизларни ўғирлаб, зўрлаб, ўлдириб ҳам кетишади.
2022-йилнинг апрелида БМТнинг Инсон ҳақлари бўйича ишчи гуруҳининг мутахассислари Қирғизистондаги аёлларнинг ва қизларнинг вазияти бўйича баёнот қилишган. Баёнотда БМТнинг мутахассислари Қирғизистонда жинсий зўравонликка учраган аёлларнинг ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат даражаси жуда паст эканини таъкидлашган.
Экспертлар бунга ҳуқуқ тартибот органларининг жабрланганларга нисбатан бефарқлиги, мутахассис терговчи аёлларнинг, шунингдек малака оширган судьяларнинг йўқлиги сабаб эканини таъкидлашган.