БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Қирғизистоннинг собиқ президенти Роза Отунбаевани Афғонистон бўйича махсус вакили ҳамда БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш бўйича миссиясининг раҳбари этиб тайинлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, Отунбаева аввал бу хизматни бажариб келган канадалик Дебора Лайонснинг ўрнига келди.
БМТнинг сайтида Отунбаева лидерлик, дипломатик, фуқаровий фаоллик ва халқаро хамкорлик борасида 35 йилдан ортиқ малакага эга экани айтилади.
Отунбаева фаолияти давомида уч марта ташқи ишлар вазири бўлган ва Жогорку Кенешнинг IV чақириқ депутати бўлган. Бундан ташқари, у Қирғизистоннинг Буюк Британиядаги, шунингдек, АҚШ ва Канададаги элчиси бўлиб ишлаган.
Апрель инқилобидан кейин Отунбоева Муваққат ҳукуматни бошқарган. Референдум уни муваққат ҳукумат президенти этиб тасдиқлади. 2011-йилнинг 1-декабрида Отунбаева давлат раҳбари лавозимини тарк этиб, ҳокимиятнинг тинч йўл билан ўтказилиши учун прецедент яратди.
Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, янги тайинланишдан олдин собиқ президент БМТ Бош котибининг воситачилик бўйича Олий даражадаги маслаҳат кенгаши аъзоси ва Қирғизистондаги «Роза Отунбаева ташаббуси» жамғармаси раҳбари бўлган.