Қўчқор-Ота: Милиция ходимлари собиқ хотинини ўлдиришда гумонланувчини қўлга олди

205

Жалолобод вилоятининг Қўчқор-Ота шаҳар милицияси томонидан собиқ рафиқасини ўлдиришда гумонланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га  вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, Қўчқор-Ота шаҳридаги кафелардан бирида 24 ёшли қизнинг жасади топилган. Мазкур ҳолат юзасидан «Қотиллик» моддаси билан иш очилган.

Воқеа бўлган ерга Новкен туман ИИБнинг раҳбарияти ва тезкор тергов гуруҳи борган. Вафот этган аёл мазкур туманнинг 24 ёшдаги турғуни экани маълум бўлган. Унга ташқи кўрик ўтказилиб, танасига 17 карра пичоқ сайилгани аниқланган.

Туман судининг қарори билан гумонланувчи икки ой муддатга вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Аёлларга қарши зўравонлик

Қирғизистонда аёлларни аксарият эркаклар ўлдиради — ўртача ҳисоб билан у ўн жиноятнинг саккизини ташкил қилади. Аёлларни кўп ҳолларда эрлари, жинсий ҳамкорлари, бирга яшаган одамлари ўлдиради — бу фемицид деб аталади.

Қирғизистонда фемицид тўғридан-тўғри оилавий зўравонликнинг оқибати экани аниқланган. Оиладаги тажовузкорлар аёлларни калтаклаб, жазосиз қолади. Аёлларни хўрлаш бари зўравонлик, кўпинча аёлнинг, ноёб ҳолларда эркакнинг ўлими билан тугамагунча узоқ йилларга давом этавериши мумкин.

Одатда аёл кишининг эркак киши тарафидан ўлдирилиши фемицид деб аталади. Бундай қадамга эркаклар аёллардан нафратланганидан, гендер тазйиқнинг натижасида ҳамда /ёки давлат гендер зўравонликни билиб туриб кўз юмган ҳолатларда боришади.

Аёлларнинг тинчлиги ва хавфсизлиги бўйича 2021-йилга кўра глобал индекснинг (WPS Index) рейтингига кўра, Қирғизистон Марказий Осиёдаги аёллар учун энг хавфли давлат деб топилган. Мазкур индексда Қирғизистон аёлларнинг вазияти баҳоланган 170 давлатнинг ичидан 97-ўринни эгаллаган.

Муаллиф: Медина Купсулдаева