Ақилбек Жапаров сотилиб кетган 19 тонна олтин ҳақидаги саволга жавоб берди

293

1 сентябрда Жогорку Кенешнинг депутатлари VII чақириқнинг иккинчи сессиясини тантанали равишда очди.

Йиғилишда Вазирлар Маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров депутатларни сессиянинг бошланиши билан табриклаб, ўз тилакларини билдирди.

Ҳукумат раҳбари нутқи тугатгандан сўнг депутат Шайлобек Атазов оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган 19 тонна олтин «номаълум» давлатга чиқариб кетгани ҳақидаги маълумот юзасидан савол берди.

«У [Ақилбек Жапаров] қисқа саволга жавоб берсин. “Азаттык”да чиққан мамлакатдан 19 тонна олтин чиқарилгани ҳақидаги маълумот ҳақиқатми?» – деб сўради депутат.

Ақилбек Жапаров сессия очилишига фақат депутатларни табриклаш учун келганини айтиб,  кейинроқ йиллик ҳисобот билан келишга ва барча саволларга жавоб беришга ваъда берди.

«Иккинчи сессияда сизларда имконият бўлади, кўп марта чақириб, кўп марта менга савол беришга. Олтин бўйича эса, мен атяпман, сизларга жавоб беришга тайёрмиз. Кейин айрим ахборот агентликлари бир-биримизга тупуриб, бир-биримизга ўша олтин атрофида жанжаллашиб қолсин дейишига йўл бермаймиз. Бизда аниқ маълумот бор. Олтин ахир ўйинчоқ эмас. Бир миллиграммигача учёти бор», – деб жавоб берди вазирлар маҳкамасининг етакчиси.

Қирғизистонда «номаълум давлатга» сотилиб кетган олтин атрофида можаро чиққан. Деярлик 20 тонна олтинин сотиш бўйича кенг кўламли келишув 2021-йили бошланган бўлса ҳам эндигина муҳокама қилинмоқда. Шу билан бирга ҳукумат олтин кимга сотилгани ҳақидаги маълумотларни ошкор қилишдан бош тортиб, буни хавфсизлик учун деб тушунтиришмоқда.

19,2 тонна олтин қайси давлатга сотилгани маълум бўлгач, «Клооп» Садир Жапаров олтиннинг сотилиши ҳақидаги маълумотларни қандай мақсадда яширин қилишни буюргани ҳақида изоҳ олиш учун ррезидентнинг матбуот котиби Эрбол Султонбоевга мурожаат қилди.

«Президент бу масала бўйича фикрини билдирди. Келиб тушган маблағ мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожданиши, турли лойиҳаларни амалга ошириш, фуқароларнинг фаровонлигини оширишга сарфланади», – деб жавоб берди у.

Нима бўлди?

Ҳукумат 19 тоннадан ортиқ олтинни сотиб олган томон ҳақидаги маълумотни яшириб қўйгани 18-августда маълум бўлди. «Азаттык»нинг журналистлари Миллий статистика қўмитасининг июлда эълон қилинган янгиланган маълумотларига эътибор қаратишган. Унда 2021-йили Қирғизистон ўзи учун рекорд ҳисобланган 24,8 тонна олтин сотгани айтилган.

Тўрт тонна олтин Буюк Британияга, бир тоннаси Швейцарияга сотилган. Маҳсулот кичик партиялар билан Россияга, Хитойга, Италияга ва Туркияга ҳам етказилган.

Аммо асосий қисми — қиймати 1,1 млрд доллар 19,2 тонна олтин, Миллий статистика қўмитасининг маълумотига кўра — «номаълум ўлкага» экспорт қилинган.

Миллий банк олтин «Европа давлатларининг бирига» сотилганини тасдиқлади, президент Садир Жапаров эса маълумот «хавфсизлик мақсадида» ошкор қилинмаслигини билдирди.

Олтин Швейцарияга сотилганми?

Бир неча кундан сўнг ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Швейцария 2021-йили Қирғизистондан 1,2 миллиард долларлик хом ашё сотиб олгани ҳақида макроиқтисодий маълумотларни акс эттирилган Trading Economics агрегатидан олинган скриншотни бўлиша бошлаган.

«Клооп» Швейцария Қирғизистондан 1 миллиард доллардан ортиқ маблағга олтин сотиб олгани ҳақидаги маълумотнинг тасдиқномасини топди. Швейцариянинг Федерал божхона ва чегара хавфсизлиги, ташқи савдо бошқармасининг маълумотлар базасига кўра, бу давлат 2021-йилнинг апрель ойида Қирғизистондан 1,1 миллиард долларлик 20 тонна олтин сотиб олган.

Пул қаерда?

Миллий банкнинг 23-августда эълон қилинган маълумотидан олтинни бош банк ўзи сотгани аниқ бўлди. Бош банкнинг билдирувида олтин «Европа мамлакатларининг бирига етаказилгани» айтилади. Олтин сотишдан олинган валюта Миллий банкнинг ўз ҳисобларигагина тушган.

«Бундан кейин мазкур маблағлар 2021-йил ичида ўлканинг ички валюта бозорида интервенцияларни ўтказишга (735 млн АКШ доллари атрофида), чет ўлка валютасида мамлакатнинг бошқа масъулиятларини ҳамда ташқи қарзни тўлаш бўйича тўловларни юргизишга (200 млн АҚШ доллари атрофида) йўналтирилган», — деб билдиради Миллий банк.

Ушбу маблағлар ҳисобидан Миллий банк халқаро захиралар даражасини ҳам 169,5 миллион долларга кўпайтиргани айтилади  — 2 миллиард 977,6 миллион долларгача.