Президент Садир Жапаров Халқ Қурултойи уюштиришга тўлиқ ҳуқуқи бор эканини билдирди. Бу ҳақда у «Кабар» миллий ахборот агентлигига берган интервьюсида айтди.
Жапаров Халқ Қурултойини йиғим-терим тугаган вақтга мослаб чақирганини таъкидлаб, қурултойнинг вакилларини халқ сайлайди деб таъкидлади.
«Ҳеч қандай аввалгидек “дежурлар” тўпланмайди. Маҳаллий ҳукумат вакил танлашга қатнашмайди. Оғиз кўпиртириб "дежурлар тўпланади" деб айтиб юрганларга айтадиганим, қайси ерда яшасанг, ўша ердаги йиғинга бориб қатнаш. Халқ сайласа, сен ҳам делегат бўлиб келиб, таклифингни айт», — деди президент.
Жапаров Халқ Қурултойи парламентнинг ўрнини босмайди деб таъкидлаб, йилига бир марта ҳукумат билан парламентнинг нима иш қилгани ҳақидаги маълумотини тинглаб, таклиф беришини айтди.
«Мамлакатнинг турли ҳудудларидан, ҳар бир қишлоқ ҳукуматидан келган фуқароларимиз ўша ҳудудларга қандай ишларни қилишимиз кераклигини тўғридан-тўғри таклифини берсин дедим. Қурултой икки кун бўлади. Эркин микрафон бўлади. Истаган делегат гапирсин. Халқдан қўрқадиган ё яширадиган ҳеч нарсамиз йўқ», — деди Жапаров.
Бунга қадар, 16-августда президент «Халқ Қурултойини чақириш ҳақида»ги фармонга қўл қўйган. Бироқ юрист Фатима Якупбаева президентнинг ундай ваколати йўқ эканини билдирган.
Юристнинг айтишича, Халқ Қурултойини уюштириш ва ишлаш тартибини Конституция ҳамда конституцион қонун аниқлайди.
Халқ қурултойи
Жапаровнинг администрациясидан берилган маълумотга кўра, биринчи Халқ Қурултойи 25-ноябрга чақирилган, у Бишкекда ўтиши керак. Қурултойни Вазирлар маҳкамасининг Резерв фондининг ва Президент фонди ҳисобидан ўтказиш пежалаштирилмоқда.
Халқ Қурултойи Конституцияда ёзилган, бироқ у ҳақда қонун ҳозирча қабул қилинмаган. 17-майда Жогорку Кенешнинг конституцион қонунлар бўйича қўмита Жапаров илгари сурган «Халқ Қурултойи ҳақида»ги қонун лойиҳасини қабул қилмаган.
Қонуннинг лойиҳасини парламентнинг тўрт депутат қўллаган: Медербек Алиев, Замирбек Мамасадиков, Дастанбек Жумабеков ва Мейкинбек Абдалиев. Умумий йиғинда саккиз депутат ўтирган.
Аммо ҳужжат йиғинга қатнашган депутатларнинг аксарият қисмининг овози билан қабул қилинади.
Қонун лойиҳасига депутат Гуля Кожокулова қарши фикрини билдирган эди. Унинг айтишича, ҳужжат Конституциянинг нормаларига тўғри келмайди. Шунингдек у агар Вазирлар маҳкамасининг аъзоларини қурултой хизматидан бўшата олса, у ҳолда депутатларнинг нима кераги бор деган савол қўйган.
Қонун лойиҳасини депутат Жанар Акаев ҳам танқид қилган эди. У президентнинг мурожаатини тинглаш учун қурултой чақиришнинг зарурати йўқлигини, чунки давлат раҳбари элга интернет ва телевидение орқали мурожаат қила олади деб билдирган.