Бош прокуратура Азимбек Бекназаровни сўроққа олмаганини билдирди

1102

Бош прокуратура Қирғизистоннинг Малайзиядаги собиқ элчиси Азимбек Бекназаров сўроққа олмаган. Бу ҳақда «Клооп»нинг журналистига прокуратурадан билдиришди.

Аввалроқ Бекназаров «Азаттык»қа назорат органи 25-августда бош прокуратурада сўроқ қилинганини айтганди. Унга кўра, у собиқ депутат, Жалолободдаги ўзбек миллий маданий марказининг собиқ президенти, марҳум Қодиржон Ботировнинг мамлакатдан чиқиб кетиши юзасидан гувоҳ сифатида сўроқ қилинган.

Аммо прокуратурадан июнь воқеаси бўйича иш шаҳар судида кўриб чиқилаётганини айтишди.  Бишкек шаҳар судидан эса у сўроққа чақирилмаганини тасдиқлашди.

Бекназаров жорий йилнинг 17-январида июнь воқеалари бўйича Бош прокуратурага сўроқберган. У 2010-йилда Муваққат ҳукумат раисининг ўринбосари бўлган – ўшанда прокуратура ва молия полициясини бошқарган.

5-августда Бекназаров «Қирғизистон ва Малайзия ўртасидаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш бўйича белгиланган ташқи сиёсий вазифаларни бажара олмагани» сабабли Малайзиядаги элчи лавозимидан четлаштирилган. Бу қарор Бекназаровнинг «Қумтор» бўйича янги келишувни танқид қилгани фонида қабул қилинган.

Июнь воқеаси бўйича суриштирувнинг қайта бошланиши

2021-йилнинг 2-апрелида президент Садир Жапаров Миллий хавфсизлик қўмитасига 2010-йилдаги июнь воқеалари бўйича материалларни таҳлил қилиб чиқиш топшириғини берган. 16-апрелда эса МХДҚ «июнь қўзғалони» бўйича тергов қайтадан жонланишини хабар қилган.

Махсус хизматдан текширув Қодиржон Ботировнинг мамлакатдан чиқиб кетишига ноқонуний ёрдам бериш факти бўйича Муваққат ҳукуматнинг ходимларига нисбатан ҳам ўтказилади деб билдиришган.

«Судгача текширув давомида 2010-йилнинг май-июнь ойларида Ўш ва Жалолобод вилоятларида оммавий тартибсизлик келиб чиқишига туртки бўлган сабаблар ва шартлар текширилади, вақтли ҳукумат аъзоларининг иш-ҳаракатларига сўнгги юридик баҳо берилади», — деган махсус хизмат.

Шунингдек, «фожиали воқеаларнинг олдини олиш» учун тегишли чора кўрмаган вилоят миқёсидаги мансабдорлар, куч тизимларининг етакчиларини ҳаракатларига ҳам баҳо берилишини қўшимча қилган.

Қодиржон Ботиров — жалолободлик тадбиркор, Қирғизистон жанубидаги ўзбек жамиятининг собиқ лидери сифатида танилган. 2010-йили у ўлкадан чиқиб кетган. Қирғизистон ҳукумати Ботировни миллатлар аро низони қўзғатишда айблаган.

2010-йилнинг 10-июндан 14-июнигача Ўш ва Жалолобод шаҳарларида этник ўзбеклар билан қирғизлар ўртасида жанжал чиққан — ўша кунлари Ўш билан Жалолобод кўчаларида комендантлик соати ва фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Минглаган бинолар ёқилиб, ҳарбий хизматчилар билан милициянинг қурол-яроғи ва махсус техникаси босиб олинган.

Июнь қўзғолонини ўрганган Кильюнен халқаро комиссиясининг маълумотига қараганда, қурбон бўлганларнинг сони 470 кишига етган.