ТИВ рус-қозоқ чегарасида калтакланган қирғизистонликлар бўйича маълумот берди

316

Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги рус-қозоқ чегарасида калтакланган қирғизистонликлар бўйича фикрини айтди.

Маълумотга кўра, Саратов вилоятининг «Озинки» назорат-ўтказиш пунктига навбатда турган ҳайдовчиларнинг ўртасида жанжал чиққан.

«Қирғизистонликлар чегарани Ершово қишлоғига яқин ердан кесиб ўтгандан кейин маҳаллий таксистлар уларнинг йўлини тўсиб, тушунмовчилик юз берган. Улар ҳайдовчини ва йўловчиларни калтаклаб, автомобилни пачоқлаб, моддий зиён етказишган», — деб билдиришди вазирликдан.

ТИВдан қирғизистонлар орасида оғир жароҳат олганлар йўқлигини, барига тиббий ёрдам кўрсатилганини таъкидлашди.

Факт бўйича жиноят иши қўзғалиб, милиция гумонланувчини қўлга олиш бўйича иш олиб бормоқда.

Қирғизистонликларнинг калтакланиши ҳақида 23-августда маълум бўлган. Воқеанинг гувоҳлари қирғизистонлик ҳайдовчиларнинг йўли тўсилганини, уларни калтаклаб машина ойналарини синдиришганини айтишган.

«Аканинг [ҳайдовчининг] олти ёшли қизининг бошини ёришган. Бари касалхонага етказилди», — деган у.