Депутат коррупция учун судланган одамни судланганлиги бекор қилинган бўлса ҳам ҳокимиятга келтирмасликни таклиф қилди

296

Жогорку Кенешнинг «Ата-Журт Қирғизистон» фракцияси депутати Женишбек Токторбоев коррупция ва бошқа жиноятлар учун судланган фуқароларни ҳокимиятга келтирмасликни таклиф қилди. Қонун лойиҳаси 23-августда жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Халқ вакили коррупция ва бошқа жиноятлар учун судланган одамга судлангани бекор қилинганига ёки бекор қилинмаганига қарамай президент, Жогорку Кенешнинг депутати, Вазирлар Маҳкамасининг раиси ёки аъзоси бўлишини тақиқлашни таклиф қилди.

Ҳужжатда Жиноят кодексига мувофиқ коррупция ёки бошқа жиноятларга қуйидагилар киришини ёдга солишди:

  • коррупция;
  • лавозимини суиистеъмол қилиш;
  • била туриб фойдасиз шартнома тузиш;
  • ноқонуний бойитиш;
  • амалдаги шахснинг тадбиркорлик фаолиятида иштирок этиши;
  • порахўрлик;
  • пора ундириш;
  • порахўрликда воситачилик;
  • порахўрлик;
  • хизматдаги қалбакилик;
  • паспортни ноқонуний бериш;
  • масъулиятсизлик.

Таклиф қилинган чекловлар давлат ҳокимият идораларида коррупциянинг олдини олиш ҳамда унга қарши «самарали курашиш» мақсатида киризилаётгани, давлат ва муниципал ходимлар учун олдини олувчи чора қатори хизмат қилиши таъкидланади.

«Қирғизистон президентининг ва Жогорку Кенешнинг депутатларини сайлаш ҳақидаги» қонунга кўра, судланганлиги бекор қилинмаган одам давлат раҳбари ёки парламент депутати бўла олмайди. Шунингдек судланганлиги бекор қилинмаган фуқаро вазирлар маҳкамасининг ва ижрочи ҳукуматнинг бошқа идораларининг ҳам раҳбарлигига тайинлана олмайди.

Аввалроқ депутат Токторбаев ҳам бир қонун лойиҳасининг ташаббуси билан чиққан. Депутат собиқ президентларни давлат дала ҳовлиси ва алоқа хизматларини қўлланиш имкониятидан ажратишни, шунингдек уларга давлат қўриқлаш ва коммунал хизмат кўрсатишларни давлат бюджетидан молиялашни тўхтатишни тавсия қилган.

Ҳужжатга кўра, экс-президент янги сайланган президент хизматига киришган вақтдан бошлаб бир ойнинг ичида давлат қароргоҳининг ҳудудида жойлашган кўчмас мулк объектларини фойдаланишни тўхтатиши керак. Шунингдек, экс-президент давлат қўриқлаш хизматидан ўз ҳисобидангина фойдалан олиши айтилган.